Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:17

Йўл азоби – гўр азоби


Зикрилло Ишонч Тошкент шаҳридаги автомобил йўлларининг ўйдим-чуқурлиги, шаҳарликларнинг фикрича, бир томондан, транспорт воситаларнинг тез ишдан чиқаётганига сабаб бўлаётган эса, иккинчи томондан, йўловчиларнинг асабига тегмоқда.

Гарчи йўллардаги қатнов хавфсизлигини ва қулайликни таъминлаш мақсадида шаҳарда кўплаб йўл ўтказгичлар (кўприклар) қурилаётган бўлса-да, мавжуд муаммо ҳал этилмаётир. Ҳайдовчилардан бирининг айтишича, чамаси бир ойлар аввал Ҳабиб Абдуллаев ва Паркент кўчалари чорраҳасида жойда трамвай рельсларини алмаштириб, йўлларни тартибга келтириш ишлари бошланган эди. Йўлсозлар иш жойида ора-сирада бир кўриниб қолмаса, йўл ҳалигача тўсиб қўйилган. Ҳайдовчилар икки километргача ортиқча йўл босиб, манзилига етиб олмоқда.

“Тошшаҳарйўловчитранс” давлат уюшмасига қарашли йўл хизмати вакили Абдуманноп Тошпўлатовнинг таъкидлашича, мазкур чорраҳада ишлар қурилиш технологиялари талаблари асосида олиб борилаётгани учун секин кечмоқда. Яъни трамвай йўли яхшилаб ётқизилиб, замини мустаҳкамланмаса, у чўкиши мумкин. Айни пайтда эса мустаҳкамлаш ишлари бажариляпти.

А.Тошпўлатовнинг сўзларига қараганда, тез кунларда Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг йирик анжумани бўлиб ўтади. Шу муносабат билан шаҳарда йўлларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилган.
XS
SM
MD
LG