Ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўлими бошлиғи Рейчел Денбер хонимнинг баёнотида айтилишича, А.Шелкавенко туман ички ишлар ходимлари томонидан қотилликка иштирокчиликда гумон қилиниб, 23 апрель куни ҳибсга олинган.
“Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алисон Гиллнинг билдиришича, А.Шелкавенко 19 май куни ҳибсхонада ўлган.
“Марҳумнинг қариндошлари бизга маълум қилишича, улар А.Шелкавенконинг ўлгани ҳақида шаҳарда гап тарқалгандан сўнг мутлақо бегона кишилардан бу ҳақда хабар топган. Ички ишлар бўлимига телефон қилганларида милиция ходимлари бу хабарни тасдиқлаган ва жасадни эртага олиб кетишлари мумкинлигини айтган. Қариндошлари ўликхонадан жасадни олганида унинг баданида жароҳат излари борлигини кўрган”, - деди А.Гилл.
А.Гиллнинг маълум қилишича, Бўстонлиқ тумани ички ишлар бўлимидан ушбу ўлим ҳақида берилган расмий маълумотда А.Шелкавенко ҳибсхонада чопондан йиртиб олиниб тайёрланган арқон билан ўзини икки қаватли кроватга осиш оқибатида вафот этгани айтилган.
“Озодлик” мухбири ушбу ўлим юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ва прокуратураси, шунингдек, Бош прокуратурадан маълумот ола олмади.
Бўстонлиқда бўлиб қайтган А.Гиллнинг билдиришича, А.Шелкавенко Ғазалкент шаҳрида яшаган. Мармарга пардоз берувчи бўлиб ишлаган. Илгари судланмаган.
А.Гиллнинг таъкидлашича, халқаро меъёрларга кўра, агар одам ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ҳибсхонада сақланаётган пайтда вафот этса, бу ўлим шубҳали ҳисобланади ва ҳукумат бундай вазиятда мустақил текширув ўтказишга мажбурдир.