Линклар

Бугун АҚШ ҳукуматининг маьлум қилишича, Ироқ Бошқаруви Кенгаши аьзоси Аҳмад Чалабий уйида ўтказилган тинтувнинг минтақа сиёсатига умуман дахли йўқ ва бу иш ироқликларнинг ўзларига тегишли.


Тинтув Бағдод шаҳрида Ироқ полицияси вакиллари томонидан амалга оширилди. Бироқ, тинтув чоғида Америка ҳарбийлари ҳам иштирок этишди.
АҚШ Мудофаа вазири бу борада шундай деди:
«Бундай операциянинг ўтказилаётганидан мени хабардор қилишмаганди. Менинг тушунишимча, бу иш билан ироқликларнинг ўзлари шуғулланишди. Ва шу боис, бунинг сабабларини ҳам Ироқ раҳбариятидан сўраш керак», - деди АҚШ Мудофаа вазири.
Чалабийнинг фикрига кўра эса, у АҚШнинг Ироқдаги сиёсатини танқид қилгани боис, Америка ҳарбийлари уни тақиб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG