Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:25

“Халқаро Амнистия” ташкилоти ҳисоботининг Ўзбекистонга оид қисми


Азизулло Арол "Халқаро Амнистия" ташкилотининг дунë мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид йиллик ҳисоботининг умумий мазмуни хусусида ўтган дастуримида тўхталиб ўтган эдик. Бугун эса ҳисоботнинг Ўзбекистонга оид қисми ҳақида батафсилроқ сўз юритамиз. Ҳисоботда Ўзбекистон қамоқхоналарида олти мингга яқин сиëсий маҳбус жуда оғир¸ ноинсоний шароитларда сақланаëтгани ва улар орасида ўнлаб аëллар борлиги қайд этилади. Ҳисоботда шунингдек¸ Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари борасидаги халқаро ва миллий меъëрларга риоя қилаëтгани ҳам таъкидланади.

Ўзбекистонда қонунчилик соҳасида чекланган равишда ислоҳотлар ўтказилганига қарамай¸ ҳукумат инсон ҳуқуқларини яхшилаш бўйича деярли ҳеч нарса қимаяпти¸ дейилади Халқаро Амнистия ҳисоботида.
Ҳисоботда айтилишича¸ Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган Европа Тараққиëт ва Тикланиш Банкнинг йиллик йиғилишида мамлакатда қийноқлар қўлланишини эътироф этмаган ва бу ҳолатни қораламаган.

2002 йилда Ўзбекистонга сафар қилган БМТнинг қийноқлар бўйича махсус вакили Тео Ван Бовен республикада маҳбусларнинг систематик қийноқларга солинаëтганининг гувоҳи бўлган эди.

Ташкилотнинг Марказий Осиë бўйича мутахассиси Майси Вайчердингнинг Озодлик радиосига айтишича¸ Халқаро Амнистияни Ўзбекистонда ўлим жазоси ҳамон қўлланаëтгани катта ташвишга солмоқда.

"Ўбекистонда 2003 ва 2004 йилларда қўлланилган ўлим жазоси энг катта ташвишларга сабаб бўлмоқда. Биз бу борада кампания олиб бордик. Чунки Ўзбекистон суд тизимидаги камчиликлар туфайли адолатли ҳукм чиқориш анча мушкул. Айбдор бўлмаган шахс содир қилмаган жинояти учун жавобгарликка тортилиши мумкин" - дейди мутахассис.

Халқаро Амнистия ҳисоботида шунингдек¸ жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг оила аъзолари ҳукумат томонидан таъқиб-тазйиққа ўчрагани қайд этилади. Айни пайтда ҳисоботда Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳбуслар тез-тез қийноққа солиниши¸ калтакланиши¸ уларга ўзларини ҳимоя қилиш учун адвокат ëллашга имкон берилмаслиги ва яқинларининг келиб кўришларига рухсат этилмаслиги таъкидланади.

Ташкилотнинг Марказий Осиë бўйича вакиласи Вайчердингга кўра¸ Ўзбекистондаги мавжуд коррупция жиддий муаммолардан биридир. Жуда кўп ҳолларда пул орқали оғир жазони енгиллаштириш мумкин. Прокурор ëки судя айбланувчини ўлим жазосига ҳукм қилмаслик учун ундан пора талаб қилиш ҳоллари ҳам кўп учрайди.

Майси Вайчердинг Ўзбекистонда санкциясиз қамоққа олиш муаммоси ҳам Халқаро Амнистия ташвишига сабаб бўлаëтганини маълум қилади.

"Ўзбекистондаги бошқа бир жиддий муаммо бу Ҳизбут Таҳрир ëхуд Ваҳобий оқими каби диний гуруҳларга аъзоликда гумон қилинган кишиларни санкциясиз қамоққа олишдир. Бу ҳолат адлия тизимидаги адолатсизликдан далолат беради"

Халқаро Амнистия вакиласига кўра¸ Ўзбекистон суд тизимидаги камчиликлар туфайли кўп ҳолларда одамлар далилсиз қамоққа олинади¸ таҳқир ва таҳдидларга учрайди.

Унинг айтишича¸ кейинги пайтларда сиëсий мухолифат аъзоларини қамоққа олиш ҳоллари кўпаймоқда. Мисол учун сўнгги пайтларда Эрк ва Бирлик партияларининг бир неча ааъзоси ҳибсга олинди¸ дейди Вайчердинг.

Унга кўра¸ Ўзбекистондаги дунëвий мухолиф партиялардан айримларига рўйхатдан ўтишга рухсат этилган бўлса-да¸ декабр ойида бўладиган Парламент сайловларида уларнинг қатнашишларига йўл қўйилмайди. Демак сайловлар ҳақиқий мухолиф партиялар вакиллари иштирокисиз ўтади¸ дейди Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакиласи Вайчердинг.
XS
SM
MD
LG