Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:27

Қирғизистонда


Азизулло Арол Куни-кеча Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида "Евросиëда маданиятлар диалоги" мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуман иштирокчилари минтақа халқлари маданий бойликларини муҳофаза қилиш бўйича биргаликда иш олиб бориш кераклигини таъкидладилар.

"21 асрда Евросиë: Маданиятлар диалогими ëхуд цивилизациялар тўқнашуви?" деган ном остида ўтказилган икки кунлик халқаро анжуманга БМТнинг маориф¸ илм-фан ва маданият бўлими – ЮНЕСКО ҳомийлик қилди.

Анжуманда қабул қилнган ҳужжатда айтилишича¸ Европа ва Осиë маданиятлари ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришда Марказий Осиë намуна бўлиши керак.

Ҳужжатга кўра¸ Марказий Осиë бундай рол ўйнашга лойиқ минтақа. Чунки у Евросиëнинг қалбида жойлашган. Кўп миллатли ва кўп тилли минтақадир.

Халқаро анжуманда Қирғизистон ва Тожикистон президентлари¸ шунингдек¸ Россия¸ Афғонистон¸ Озарбайжон¸ Туркманистон¸ Эрон¸ Қозоғистон¸ Туркия ва Покистон юқори лавозимли расмийлари¸ илм-фан¸ маданият арбоблари иштирок этдилар. Анжумангинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган ЮНЕСКО Бош директори Коичиро Матсура шундай деди:

"Цивилизациялараро тўқнашувлар бизнинг коллектив тақдирмиз эмас. Биз глобализация¸ интеграция ва ўзаро айирбошлаш даврида яшаяпмиз. Шунингдек¸ глобализациянинг кенгайиши натижасида янги жоҳиллик ҳам вужудга келган. Аммо биз буни назорат қилишга қодирмиз" - деб баëн этди ЮНЕСКО Бош директори¸ жумладан.

Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев цивилизациялар тўқнашувини рад этиб¸ мазкур анжуман яхши мулоқотларга йўл очиб беришига умид билдирди ва мавжуд шароитларда маданиятлар хилма-хиллигини сақлаб қолиш жуда муҳимдир¸ деб таъкидлади.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов глобализация Евросиë давлатлари маданиятларига салбий таъсир этишини айтиб¸ Осиë ва Европа мамлакатлари ўртасида фақат мулоқот олиб бориш орқали ушбу таҳдидни бартараф этиш мумкин¸ деб қайд этди.

"Менинг тарих сабоқларидан чиқарган хулосам шуки¸ одамлар ундан жуда оз ўрганадилар. Қайғули воқеалар такрор бўлишининг сабабларидан бири ана шудир".

Афғонистон Маданият вазири Саид Махдум Раҳиннинг айтишича¸ мамлакатда олиб борилаëтган қайта тиклаш жараëни маданиятлараро ҳамкорликнинг яхши мисолидир.

"Афғонистон бир неча йиллар давомида терроризм ва Толибон ҳокимиятидан азоб чекди. Бу ҳаëтимиздаги ëмон тушга ўхшайди. Ҳозир мамлакат халқаро жамоатчилик ëрдами билан моддий ва маънавий қайта қуриш томон олға кетмоқда. Президент Ҳомид Карзайга кўра¸ Афғонистон цивилизациялар ҳамкорлиги учун яхши мисол бўла олади" - дейди Афғонистон Маданият ва Информация вазири.

Афғонистон ва Ироқдаги ҳужум ва тажовузлар анжуман иштирокчилари диққат марказида бўлган асосий мавзулардан бўлди. Эрон Вице-Президенти Муҳаммад Али Абтоҳий Исломий қадриятлар террорчилар томонидан суиистеъмол этилаëтганлигини танқид қилиб¸ халқаро можароларни бартараф этиш учун мулоқот олиб бориш кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG