Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:55

ЕВРОПАРЛАМЕНТ САЙЛОВЛАРИ: ХУКМРОН ПАРТИЯЛАР МАҒЛУБ


Европа Иттифоқига аьзо 25 мамлакатда Европарламентга сайловлар якунига етди. Аксарият мамлакатларда ҳукумат партиялари мағлубиятга учради

Бу борада Европарламент раиси Пэт Кокс «Ройтерс» агентлигига интервю берар экан, шундай деди:
«Сайлов натижалари Европа Иттифоқининг деярли барча мамлакатларида миллий ҳукумат фаолияти устидан яна бир текширув бўлди. Бу, албатта, муҳим аҳамиятга эга. Лекин ҳозир гап ички вазият эмас, балки Иттифоқнинг келажаги ҳақида бормоқда. Афсуски, сайлов давомида Европа ғарбида ҳам, шарқида ҳам айнан мана шу масалага етарли даражада эьтибор қилинмади», — деди Европарламент раиси.
Сайловлар давомида Германия, Полша ва Чехиядаги социал-демократлар партияси, Британиядаги лейбористлар партияси муваффақиятсизликка учради.
Европа Иттифоқининг янги конституцияси лойиҳасини муҳокама этиш учун Люксембургга келган Британия Ташқи Ишлар вазири Жек Строу бу борада шундай деди:
«Европанинг барча сайловчилари Европа Иттифоқи уларнинг манфаатлари билан ҳисоблашишини истайди. Янги Конституцион шартноманинг бош вазифаси мана шундан иборатдир», — деди Британия Ташқи Ишлар вазири.
Сайлов чоғида муваффақиятга эришган иқтидордаги ягона партия эса Испаниянинг социалистлар партиясидир. Дастлабки, маьлумотларга кўра, ўнг қанот марказ партиялари Европарламентдаги 250 ўриннинг 200 дан ортиғини эгаллайдилар.
Сайловчиларнинг ушбу сайловлардаги иштироки эса анча паст бўлди. Европа ғарбида аҳолининг 45 фоизга яқини, Европа марказида ва Европа Иттифоқига яқинда аьзо бўлган мамлакатларда эса аҳолининг 30 фоизи сайловларда иштирок этди.
XS
SM
MD
LG