Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:56

Гапирувчи электр устара


Вашингтонда россиялик инсон ҳуқуқлари фаоллари матбуот анжумани ўтказишди. Улар фикрига кўра, Россия демократик қадриятлардан чекинмоқда.

Ўз умрининг тўрт йилини Совет қамоқхоналарида ўтказган Арсений Радзинский эркин матбуот ҳаëтий зарурат эканлигини яхши билади.

"Қамоқхонадаги камерадошим электр устарадан қўлбола радио ясади¸ биз ана шу радио орқали дунëдан хабардор бўлдик" ¸ дейди.

Радзинский:

" Бир куни кечқурун у электр устара тугмасини босди. Бирдан "Озодлик" радиосининг овози янгради."

Москвалик Радзинкий 1970 йилда Парижда чоп қилинган китобга яширинча муҳаррирлик қилган эди.

Китоб Совет Иттифоқидаги сиëсий репрессиялар ҳақида эди.
Бу иши учун Радзинскийни қамадилар.

Айни пайтда Арсений Радзинский инсон хуқуқлари билан шуғулланувчи халқаро "Мемориал" ташкилоти рахбаридир.

Арсений Радзинский Вашингтонга АҚШ миллий демократия жамғармаси молиявий кўмагини олиш учун таклиф қилинди.

1983 йилда ташкил қилинган бу ташкилот дунëда демократия тараққиëти билан боғлиқ лойихалар ижросига маблағ ажратади.

АҚШ Миллий Демократия жамғармаси ходимлари фикрига кўра¸ Россия демократия борасидаги "мухим чоррахани" ҳатлаб ўтган¸ аммо айни пайтда Россияда демократик анъаналардан орқага чекиниш юз бермоқда.

АҚШ пойтахтига ташриф буюрган Россиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бу фикрни тасдиқловчи мисоллар келтиришди.

Россиядаги "Ҳуқуқий экспертиза "ташкилоти раҳбари Мария Полякова мамлакат қонунлари бир қарашда демократик кўринсада¸аслида фақат ҳукумат манфаатларигагина хизмат қилишини айтади:

"Бу қонунлар мутахассис бўлмаганлар назарида демократик бўлиб кўринади. Бу ташқаридан қарагандаги таассурот холос."

Вашингтонга борган Россиялик инсон хуқуқлари фаолларидан яна бири мамлакатдаги сўз эркинлиги муаммоларига тўхталди.

"Ошкораликни ҳимоя қилиш" жамғармаси раиси Алексей Симонов Россияда эркин сўз борасида мисқоллаб тўпланган тажриба ботмонлаб йўқ қилинаëтганидан нолийди:



Эркинлик нима эканлигини Москва-Хелсинки жамғармаси раҳбари Людмила Алексеева яхши билади. Алексееванинг Москвадаги квартираси 1956 йилда рус зиëлилари учун маскан бўлган эди. Бутун Совет Иттифоқи бўйлаб тарқалган қўлбола-самиздат нашрлар Алексееванинг квартирасида машинкадан чиқарилган эди. Кейинчалик Людмила Алексеева АҚШдан сиëсий бошпана сўрашга мажбур бўлди. Россияга 1993 йилда қайтган Алексеева¸ Симонов гапларидаги тушкунликни¸ асоссиз деб ҳисоблайди:

"Биз ўшанда жуда баҳайбат мафкура машинаси билан курашган эдик. Бугун ҳам курашни сусайтирмаслигимиз керак. Зеро эркинликнинг мазмуни курашдир"

Москва-Хелсинки жамғармаси раҳбари Людмила Алексеева фикрлари эди.
XS
SM
MD
LG