Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:43

И.Худойберганов: ШҲТ – ўзини демократиядан устун қўювчи давлатлар гуруҳи


Шайбон 17 июн куни Тошкентда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида негадир демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласи кўтарилмади. Бунинг сабаби нимада?

“Демократик ташаббус” маркази директори Искандар Худойбергановнинг фикрича, аслида саммит иштирокчилари демократия ҳақида гапиришга журъат эта олмаган. Зеро, Россия Марказий Осиёда ўзининг аниқ мақсадларига эга. Шу сабабли у ўз манфаатлари йўлида демократияни қурбон қилмоқда. Хитой хусусида ҳам шу хулосани билдириш мумкин. Хитойнинг ўзида инсон ҳуқуқлари масаласида талай муаммолар бор. Умуман, ташкилотга аъзо давлатларнинг биротасида демократия мавжуд эмас.

Жамиятшунос Баҳодир Мусаев ҳам И.Худойбергановнинг фикрига қўшилди.

“Сўнгги йилларда биз Қирғизистонни “демократия оролчаси”, деб атай бошлаган эдик. Қозоғистонда жамиятни демократиялаштириш борасида ислоҳотлар олиб бориляпти, деган эдик. Аммо бугун биз буларнинг аксини кузатяпмиз. Авторитар тенденциялар кучаймоқда. Ўзбекистондаги вазият ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Россияда ҳам шу аҳвол. Шундай экан, саммит иштирокчилари қандай қилиб демократия ҳақида гапириши мумкин? “Демократия” тушунчанинг ўзи бу давлатлар учун ёт мавзу”, - деди у.

И.Худойберганов ШҲТни аслида ўзини демократиядан устун қўювчи давлатлар гуруҳи, деб атади ва саммитда демократия ҳақида гапирилмагани буни исботлаб турганини таъкидлади.

“Озодлик” мухбири саммитда демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳақида гапирилмаганига изоҳ сўраб, Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати вакили Шерзод Қудратхўжаевга мурожаат қилди. Унинг билдиришича, ШҲТ, асосан, хавфсизлик, иқтисодиёт, чегаралардаги вазият, давлатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш мақсадида ташкил этилган. Бу ташкилот Хартиясида ҳам ўз аксини топган. Шу боис, айнан шу масалалар саммит кун тартибига киритилади.

Ш.Қудратхўжаевнинг фикрича, демократия ҳақида фақат гапиришдан кўра амалий иш қилиш мақсадга мувофиқдир.
XS
SM
MD
LG