Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:10

АҚШ ГЕНЕРАЛИ ҲАМ СУДГА ЧАҚИРИЛАДИ


Бағдодда АҚШ ҳарбий трибунали уч америкалик ҳарбий ишига доир дастлабки эшитувларни бошлади. Бу ҳарбийлар Абу-Ғрайб қамоқхонасидаги Ироқ маҳбусларини таҳқирлаш ва қийноққа солишда айбланмоқда. Айбланувчилардан бирининг адвокати унинг ҳимояланувчиси ўз раҳбарлари буйруқларини бажарганлигини таькидламоқда.

«Бу ҳолатда менинг ҳимояланувчим қонунга мувофиқ иш тутган. У одатдаги шаклда ҳарбий раҳбарлар ва бошқа махсус хизмат вакиллари айтган юмушларни бажарган», — деди судланувчи ҳарбийнинг адвокати.
Судя Ироқдаги АҚШ қўмондонлигининг юқори лавозимли раҳбарлари, жумладан, генерал Рикардо Санчесни судга чақиришга ваьда берди.
Абу-Ғрайб қамоқхонаси маҳбусларидан бирининг суд маҳкамасига келган қариндоши шундай дейди:
«Трибунал ҳаққоний ўтаётгани йўқ. Чунки, Америка ҳарбийларини америкаликларнинг ўзлари суд қилишаяпти. Биз, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нейтрал мамлакатлар кўмагида судни бошқариб боришини истар эдик», — деди Абу-Ғрайибдаги ироқлик маҳбусларидан бирининг қариндоши.
XS
SM
MD
LG