Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:04

Иш ҳақи ошади, турмуш шароити яхшиланадими?


Ўзбекистон Президентининг 2 июль куни матбуотда эълон қилинган фармонига кўра, 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларининг иш ҳақлари, барча турдаги пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори 30 фоиз оширилди.

Оддий фуқаролар иш ҳақлари, пенсия ва ижтимоий нафақалар микдори ошганидан кўп ҳам хурсанд бўлаётгани йўқ. Уларнинг айтишича, ҳар сафар шундай фармон эълон қилингандан кўп ўтмай нарх-наво ҳам кўтарилиб кетади. Натижада маошларнинг ошгани деярли сезилмайди. Кўпинча нарх-наво иш ҳақининг ошган миқдоридан ортиқроқ ўсади.

Фармонда 1 августдан бошлаб мамлакатда энг кам иш ҳақи 6530 сўм бўлиши белгиланган. Хўш, бу пул тирикчиликка етадими? Бозорда бир килограмм ун 200 сўмдан 500 сўмгача туради. Бир килограмм гўшт эса 2200 сўмдир. Демак энг кам иш ҳақига ўртача 20 килограммгача ун ёки 3 килограмм гўшт харид қилиш мумкин.

Мавзу юзасидан фикр билдирган аёлнинг сўзларига қараганда, Қозоғистонда нафақахўрларга бериладиган энг кам пенсия миқдори 50 минг ўзбек сўмига тўғри келади. Ўзбекистонда эса маошнинг бу хилда оширилиши гадойга садақа беришга ўхшайди. Чунки берилаётган иш ҳақи яшашга етмайди, иш ҳам йўқ. Натижада ўзбекистонликлар, улар ичида хотин-қизлар ҳам кўпчиликни ташкил этади, қўшни давлатларга чиқиб мардикорлик қилишга мажбур бўлмоқда.

Маҳаллий кузатувчи Баҳодир Чиғатойнинг таъкидлашича, иш ҳақи ва пенсияларнинг ошиши тўғрисидаги фармонларга аҳоли эътибор бермай қўйган. Чунки бу фармонлар уларнинг ижтимоий аҳволи яхшиланишига олиб келмаган. Шундай экан, янги фармон ҳам фуқароларнинг ҳаёти яхшиланишига хизмат қилади, дейиш чучварани хом санаш билан баробар.
XS
SM
MD
LG