Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:11

Ўринбосар демократ эдими?


Феруза Маълумотларга қараганда, куни кеча Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Миракмал Миролимов ўз вазифасидан озод этилган. Билдирилаётган тахминларга кўра, унинг ишдан олинишига агентлик раҳбари Р.Шоғуломовнинг М.Миролимовни ўз мансабига даъвогар сифатига кўргани ва ўринбосарнинг баъзи демократик қарашлари сабаб бўлган.

Агентликнинг Оммавий ахборот воситаларини мониторинг қилиш ва лицензиялаш маркази бошлиғи Бобоқул Тошевнинг таъкидлашича, М.Миролимовнинг ишдан кетиши агентлик ичидаги муҳитга, унинг шахсий ҳаётига оид ҳолатларга боғлиқ эмас. Унинг вазифасидан озод этилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарор чиқарган. Бу ҳолатни одатий қабул қилиш лозим. Зеро, кадрлар алмашинуви табиий ҳол.

Сўз ва фикр эркинлиги қўмитаси раҳбари Инера Сафаргалиеванинг тахминича, М.Миролимовнинг ишдан кетиши унинг тараққийпарвар қарашлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

“У мансабдор бўлса-да, бир кун келиб айни пайтда жамиятда обрў-эътибор топмаётган, бироқ ўз фикрини эркин айтаётган инсонлар билан бирга ишлашига тўғри келишини биларди. Унинг чиқишлари менда фақат мансаби юзасидангина юқорининг кўрсатмаларини тарғиб қилишга мажбур киши гапираётгандек таассурот қолдирарди”, - деди И.Сафаргалиева.

Мустақил журналист Акбар Жонузоқовнинг фикрича, М.Миролимов журналист эмас, зиёли деган таърифга лойиқ киши. Лекин эркин фикрга эга экани унинг лавозимидан бўшатилишига сабаб бўлмаган бўлиши мумкин. Зеро, у эгаллаб турган лавозимдаги кишининг ваколати катта-катта масалаларни ҳал қилишга, матбуотдаги вазиятга таъсир этишга етмасди.
XS
SM
MD
LG