Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:22

Гулбоғни сел олди


Тўлқин Маълумотларга кўра, 20 июль куни сел келиши оқибатида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинидаги Гулбоғ қишлоғидаги қирққа яқин уй зарар кўрган, 4 уйни эса сел бутунлай ювиб кетган.

Гулбоғ қишлоғи тоғ ёнбағрида жойлашган. Сел тоғли ҳудудларда ёққан кучли ёмғир натижасида ҳосил бўлган.

Ангрендаги “Орбита-ТВ” телестудияси (ушбу телестудия журналистлари воқеа жойидан репортаж тайёрлаган) директори Тамара Прокофьеванинг маълум қилишича, сел оқибатида катта моддий зарар кўрилган бўлса-да, аҳоли ўртасида қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Шунга қарамай, қишлоқ аҳлининг айтишича, бир қизчани сувдан тортиб олиб қутқариб қолишга тўғри келган. Асосан экинлар, уй-жой, мол-мулк зарар кўрган. Чорва молларига эса зарар етмаган.

Хабарларга қараганда, Ангрен шаҳри ҳокимлиги ҳузурида шаҳар ҳокими Аброр Юсупов раҳбарларига табиий офатдан зарар кўрган гулбоғликларга ёрдам бериш бўйича фавқулодда штаб ташкил этилган.

Т.Прокофьеванинг таъкидлашича, штабнинг дастлабки йиғилишида бутунлай вайрон бўлган тўрт уйнинг ўрнига янги уйлар қуриш ҳақида қарор қабул қилинган. Бу уйлар қишгача қуриб бўлиниши керак. Мазкур тўрт хонадон соҳибларига давлат бюджетидан, бошқа жабрдийдаларга эса корхоналар ҳисобидан ёрдам кўрсатилади. Гулбоғ қишлоғи аҳолисига озиқ-овқат ва бошқа жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳам белгиланган.
XS
SM
MD
LG