“Экспресс-инфо” газетасининг ўтган ҳафтадаги сонида “Чолғуларимиздан кўнгил қолдими?” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақолада журналист Раҳматилла Эргашев Ғарб чолғулари жўрлигида қўшиқ айтаётган хонандаларни қаттиқ танқид остига олган ва бу ҳақда Наманган театри хонандаларининг фикрини ўрганган. Хонанда Меҳрижон Абдуллаева журналистга қуйидагича фикр билдирган:
“Хориж матоҳидан фойдаланиб, ҳаттоки куйларни ўғирлаб санъаткорман, дея кўкракка уришларга тезроқ барҳам берилмас экан, эртага санъатимизнинг, миллий чолғуларимизнинг аҳволи не кечаркин?! Билмадим, бундай кўзбўямачиликнинг кимга кераги бор” ?
“Мухлис” газетасининг 22 июль сонида Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати бош консультанти Шерзод Қудратхўжаевнинг журналист Назира Иноятова билан суҳбати чоп этилди. Журналист Ш.Қудратхўжаевга қуйидаги савол билан мурожаат қилган: “Ҳар бир жамиятда ҳукумат ва фуқаро ўртасида доимо қандайдир масофа мавжуд. Бу табиий. Аммо шу масофани камайтириш учун кимлар кўпроқ хизмат қилиши керак? Ҳукуматми ёки фуқаролар" ?”
Ш.Қудратхўжаевнинг мазкур саволга жавобидан парча: “Ҳукумат фақатгина нафақа ёки ойлик берувчи орган эмас. Бу давлат фуқаролари, давлат институтлари, турли давлат ва нодавлат ташкилот ва корхоналар, суд ва ижроия органлари ўртасидаги муносабатларни меъёрловчи тизимдир. Лекин ҳар бир инсоннинг яшаши, турмуш тарзини шакллантириши фақат ва фақат ўзигагина боғлиқ. Агар ҳукуматдан доимий равишда бир нарсалар кутиб ўтирилса, натижаларга эришиш қийин” .
Ушбу газетада бир латифа ҳам босилган: “Турма хонасида икки киши ўтирибди. Бири иккинчисига қараб:
- Ҳой, мужик, сенга неча йил беришди.
Иккинчиси: - Беш йил.
-
Нима қилган эдинг?
-
Ҳеч нарса қилганим йўқ
-
Ҳой, ёлғон гапирма. Бизда ҳеч нарса қилмаганларга 10 йил берилади, тушундингми" ?