Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:45

Судан ҳукумати инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар танқидига учради


Арол Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи икки йирик халқаро ташкилот Судан ҳукуматини мамлакат ғарбидаги Дарфур минтақасидаги гуманитар бўҳронни бартараф этмаëтгани учун танқид қилди. Мазкур ташкилотлар ҳисоботида айтилишича¸ Судан ҳукумати фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида БМТ олдидаги мажбуриятларини бажармаяпти. Ҳукумат тарафида бўлган араб жанггариларининг "Жонжовид" қуролли гуруҳи тинч аҳолига қарши ҳужумларни давом эттирмоқда. БМТ Дарфурдаги вазиятни фожиа¸ деб баҳоламоқда.

Яқинда Судандаги вазиятни ўрганиб қайтган Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг Африка бўлими тадқиқотчиси Лесли Лефковнинг айтишича¸ Дарфурдаги ҳужумлар туфайли Судандан чиқиб кетишга мажбур бўлган тахминан 200 минг қочқин Чаддан ўзларига бошпана изламоқдалар.

"Суҳбатларимдан энг маъюслиси 60-70 ëшлардаги қария билан қилган суҳбатим бўлди. У ҳатто неча ëшдалигини ҳам билмас экан. У "нега ҳукумат бизга бундай қиляпти?"¸ деб сўради. Менимча бу савол ҳамон жавобсиз қолмоқда"¸ - дейди ташкилот вакиласи.

Хюман Райтс Уотч ташкилоти эълон қилган янги ҳисоботда айтилишича¸ Судан ҳукумати Дарфурдаги зўравонликлар натижасида уй-жойсиз бўлиб қолган бир миллиондан кўпроқ кишининг инсон ҳуқуқлари вазиятига эътибор бермаяпти. Ҳисоботда шунингдек¸ Судан ҳукуматининг ушбу зўравонликларга чек қўйиш¸ ҳукумат тарафдори бўлган "Жонжовид" гуруҳини қуролсизлантириш тўғрисидаги ваъдаларини амалга ошириши шубҳа уйғотаëтгани таъкидланади. Ташкилот вакиласи Лефков гапиради:

"Менинг фикримча¸ асосий муаммо зўравонлик давом этаëтгани¸ Дарфурдаги тинч аҳоли ҳимоясиз қолаëтганидир. Улар тез-тез ҳужумларга учрамоқда¸ зўрланмоқда¸ таланмоқда. Дарфур каби жойда кишининг бойлиги¸ айрим ҳолларда ҳаëт манбаси ҳисобланган чорва тортиб олинмоқда"¸ - деб таъкидлайди Лефков хоним.

Сешанба куни БМТ ва Судан ҳукумати Дарфурдаги вазиятни ўзгартириш бўйича режага қўл қўйди. Мазкур режага кўра¸ Хартум ҳукумати қочқинлар учун хавфсиз жойлар ташкил этиши керак. БМТ тахминига бўйича зўравонликлар оқибатида 50 мингга яқин киши нобуд бўлган.

Аммо келишув имзоланган айни кунда БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги Судан ҳукуматини "Жонжовид" гуруҳини жиловламаëтганликда ва қочқинлар учун хавфсиз жой ташкил этмаëтганликда айблади.

Ташкилот вакили Питер Кесслер бу борада бундай дейди:

"Дарфур минтақасида бошқа агентликлар билан бирган бизнинг ходимларимиз ҳам бор. Бизга келган ташвишли маълумотларга кўра¸ уй-жойини ташлаб қочган одамларга уйга қайтиб бориш хавфли эмас¸ деб айтилган. Аммо бу одамлар қайтиб боришганида у ерда ҳужумга учраган" .

Айни пайтда Халқаро Амнистия ташкилоти Судан ҳукумати сўнгги бир неча ҳафта ичида Дарфурдаги қочқинлар лагерларида ҳуқуқ бузарликлар ҳақида гапирган 50 кишини қамоққа олганини билдирди.

Яқинда Дарфурдан қайтиб келган Европа Иттифоқининг ҳарбийлар ва расмийлардан иборат гуруҳига кўра¸ минтақада кенг кўламли зўравонликлар давом этмоқда. Ушбу гуруҳ аъзоларининг айтишича¸ Дарфурда юз бераëтган воқеа-ҳодисаларни қанчалик геноцид¸ деб баҳолаш мумкинлигини БМТ ҳал қилиши керак.

30 июлда БМТ Хавфсизлик Кенгаши Суданга қарши жазо чораларини кўзловчи резолюция қабул қилди. Унда Хартум ҳукуматига зўравонликларга чек қўйиш ҳамда гуманитар буҳронни тугатиш учун 30 кун муҳлат берилган. Шу муддат ичида талаблар бажарилмаса¸ Судан ҳукумати жазо чораларига учраши мумкин.

Айни пайтда Судан Президенти Умар ал-Баширнинг айтишича¸ жамоатчилик эътиборини Ироқ ва Яқин Шарқ муаммоларидан чалғитиш мақсадида Судан атрофида катта шов-шув матбуот орқали кўтарилмоқда. У шунингдек¸ Ғарбни минтақанинг олтин ва нефт бойликларига эришишга интилаëтганликда айблади.
XS
SM
MD
LG