Қарорда тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи билан юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтиши шартлиги белгиланган. Давлат солиқ қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари раҳбарлари зиммасига эса бундай фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича қарорда назарда тутилган чора-тадбирларга риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилган.
Давлат солиқ қўмитаси эксперти Шуҳрат Ғофуровнинг сўзларига қараганда, якка тадбиркорларнинг четдан маҳсулот олиб келиши экспорт-импорт операцияси бўлиб, бу бевосита валюта сиёсати билан боғлиқ. Бундай тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши валюта оқимини тартибга солишга хизмат қилади. Давлат рўйхатидан ўтказилиши тадбиркорларнинг фаолиятини чекламайди. Улардан фақат тегишли ҳужжатлари тўғри юритиш талаб этилади, холос.
“Тадбиркор аёл” уюшмаси ижрочи директори Малика Раҳимжонованинг таъкидлашича, илгари якка тадбиркорлар четдан олиб келган молларини чакана савдо билан шуғулланувчиларга ўзи хоҳлаганча устама ҳақ қўйиб сотар эди. Энди эса тадбиркорлар олиб келган ҳар бир маҳсулотни ҳужжатлаштириш талаб этилади. Шунинг учун улар қонун даражасида белгиланганидан кўпроқ устама қўя олмайди. Бу эса маҳсулотнинг харидорга етиб келгунча қимматлашуви олдини олади.
М.Раҳимжонованинг фикрича, бу қарор жуда тўғри қабул қилинган. Зеро, илгари якка тадбиркорларнинг фаолияти анча тартибсиз бўлиб, уларнинг молиявий операциялари ҳисоб-китобсиз эди. Улар валютани четга назоратсиз олиб чиқиб кетарди. Бу эса мамлакат иқтисодиётига сезиларли салбий таъсир кўрсатарди.
Эндиликда тижорат соҳасида ишловчи патент эгасининг оила аъзолари ҳам унинг ёнида фаолият кўрсатиши мумкинми, деган саволга М.Раҳимжонова ва Ш.Ғофуровнинг жавоби деярли бир хил бўлди. Маълум бўлишича, бир патент билан фақат унинг эгаси савдо қолиши мумкин. Оила аъзоларидан бирини ёнига олмоқчи бўлса, унга ҳам алоҳида патент очиш керак. Яъни уларнинг ҳар бири якка тадбиркорлик ҳужжатига эга бўлиши лозим. Бу эса, кузатувчиларнинг таъкидлашича, оила харажатларини янада оширади.
“Чилонзор” буюм бозорида (собиқ “Отчопар”) савдо қилувчиларнинг эътироф этишича, якка тадбиркор сифатида рўйхатга ўтиш ўртаҳол ва кичик тадбиркорларни янада қийин аҳволга солиб қўяди. Чунки хотини, ака-укаси, бола-чақаси билан эртаю кеч бозорда ўтирадиган бундай тадбиркорлар ҳар бир киши учун патент очтириб, солиқ тўлаш имкониятига эга эмас.