Линклар

Ироқ полицияси саккиз кундан бери гаровда сақланаётган Иордания фуқаросини озод қилди.


Полиция маълумотига кўра, гаровдаги иорданияликни озод этиш учун ўтказилган рейд давомида икки жанггари қўлга олинган, уч жанггари қочишга муваффақ бўлган. Рейд Ироқ пойтахти Бағдоддан 110 км жануб-ғарбда жойлашган Карбало шаҳри ташқарисида душанба куни ўтказилган.
Айни пайтда, қуролли гуруҳ Нажаф шаҳрида радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр ва АҚШ кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этаётганига жавобан Ироқнинг разведка хизмати зобити ўғирлаб кетилганини даъво қилди.
XS
SM
MD
LG