Линклар

Исроил ҳукумати Ғарбий Соҳилда яхудийлар учун тахминан бир мингта уй қурилиши режасини тасдиқлади.


Фаластин раҳбари Ясир Арафатнинг маслаҳатчиси Набил Абу Рдейна мазкур қарорни қоралади ва бу Исроил ҳукуматининг фаластинликлар билан тинчлик ўрнатиш йўлидаги уринишларга қарши бўлган хатти-ҳаракат эканини таъкидлади:
“Бир томондан, улар – исроилликлар янги уйлар қуришни давом эттирмоқда. Иккинчидан улар фаластинлик маҳбусларни қийноққа солмоқдалар ва зўравонлик қилмоқдалар. Учинчидан улар девор қуриш ишларини давом эттирмоқдалар”, - деди Фаластин расмийси.
XS
SM
MD
LG