Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:24

Ўзбекистонлик болалар Германияда даъволанади


Феруза 18 август куни ўзбекистонлик бир гуруҳ бемор болалар даволаниш учун “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси орқали Германияга жўнаб кетди.

Хабарларга кўра, бу болалар Германиянинг “Фрейден Дорс интернешнл” хайрия ташкилоти ҳомийлигида тиббий текширувдан ўтказилиб, зарурий муолажалар олади.

“Соғлом авлод учун” жамғармаси бўлим бошлиғи Жумабек Нуровнинг айтишича, немис мутахассислари Ўзбекистоннинг 4-5 вилоятда бўлиб, муолажага муҳтож болаларни ўзлари тиббий кўрикдан ўтказган. Улар орасидан эса Германияда даволаниши лозим топилган беморлар танлаб олинган. Танланганларнинг кўпчилиги қашқадарёлик ва сурхондарёлик болалардир.

Маълум бўлишича, Германияда даволадиган болалар сони 12 та бўлиб, уларнинг барчаси 12 ёшгачадир. Улар орасида оғир беморлар йўқ, лекин ҳаммаси тиббий операцияга муҳтож.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Клара Тоҳированинг таъкидлашича, Ўзбекистонда давлат ҳисобидан болаларни чет элга даволанишга жўнатиш имконияти ҳозирча йўқ. Шунга қарамай, хориждан мутахассислар чақириб, беморларни муолажа қилиш амалиёти йўлга қўйилган. Яқинда Жанубий Кореядан шифокорлар келиши кутилмоқда. Улар кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатади.
XS
SM
MD
LG