Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:37

Шерзод Ғуломов журналистларга барча масалаларда ёрдам бермоқчи, аммо кўмак бера олармикан?


Феруза Куни-кеча “Интерньюс” ташкилоти Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари ва журналистлар фаолияти юзасидан ўтказадиган анъанавий мониторингнинг июль ойидаги натижалари эълон қилинди.

Мониторинг натижалари амалдорларнинг журналистга ахборот беришдан бош тортиши, унга қўпол муомала қилиши ҳоллари асосий муаммолардан бири бўлиб қолаётганини кўрсатди. Хўш, бу муаммолар ҳақида кўп гапирилаётганига қарамай, унинг ечими кўринмаётгани, бартараф этилмаётганига сабаб нима?

“Озодлик” мухбири шу каби саволларга жавоб излаб, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Шерзод Ғуломовга мурожаат қилди.

Мухбир: “Интерньюс” мониторингида расмийлар журналистларга ахборот беришдан бош тортгани, қўпол муомала бўлгани, хонасидан чиқариб юборгани ҳолатлари кўп тилга олинган. Бу ҳолатларда журналист қандай йўл тутиши керак? Бунинг ечими борми?

Ш.Ғуломов: Журналистларнинг фаолияти қонунлар билан кафолатланган. Айтмоқчиманки, биров эшигини ёпса, журналист қайтиб кетавериши керак эмас. У ўзининг ҳуқуқини ҳимоя қилиши лозим. Биз журналистларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишимиз керак. Уларнинг айримлари ўз ҳуқуқини билмайди. Ижодий уюшмамизда бу ишлар режалаштирилган. Фақат буни амалга ошириш лозим.

Мухбир: Сизнинг фикрингизча, журналистнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошса, у бемалол ахборот ола олади, шундайми?

Ш.Ғуломов: Йўқ, у ҳуқуқини талаб қила олади.

Мухбир: Баъзи журналистлар ўз ҳуқуқини билади. Аммо уларнинг ҳам ҳимоя механизми йўқ.

Ш.Ғуломов: Ҳимоя механизми бор, у жуда яхши ишлаб чиқилган. Мен Ўзбекистон Республикаси қонунларини назарда тутяпман. Мен 39 йил бир жойда – Ўзбекистон телерадиокомпаниясида ишладим. Бу ерда кўп минг кишилик жамоа ишлайди. Улар ҳали бу муаммога дуч келгани йўқ. Мен телевидение ва радио мухбирларига кимдир эшигини ёпганини эшитмаганман.

Мухбир: Энди бу журналистнинг нимани сўраб, нимани талаб қилишига ҳам боғлиқ. Масалан, журналистлар баъзи бир танқидий ҳолатлар, камчиликлар ҳақида маълумот олмоқчи бўлади.

Ш.Ғуломов: Тўғрисини айтиш керак, журналистларимизнинг ҳаммасида ҳам касб маҳорати, тажриба етишмайди. Шунинг учун ҳам уларни қайта тайёрлашда, ўқитишда ҳали анча ишлар қилишимиз керак. Баъзи журналистлар эса ўзини жуда билағон ҳисоблайди. Мен нуфузли хорижий ахборот воситалари фаолиятини кўп ўрганганман. Дунёда шундай журналистлар борки, бир мавзуни ёритиш учун уни жиддий ўрганади, керак бўлса, бир ой, ундан ҳам кўпроқ тайёргарлик кўради. Биз ҳам журналистларимизнинг ихтисослашувига кўп эътибор беришимиз керак. Баъзи журналистларимиз билар-билмас мавзуни ёритмоқчи бўлади. Уни, албатта, (раҳбарлар) киритмаслиги мумкин. Кейин журналистлар ҳуқуқлари паймол этилганидан шикоят қилади. Бундай журналистлар бизнинг уюшмага келсин. Қўлимиздан келадиган барча ёрдамни берамиз.

Мухбир: Журналистлар уюшмангизга ёрдам сўраб ёки маслаҳат олгани келяптими?

Ш.Ғуломов: Журналистлар кўп келади. Ҳар хил масалалар билан мурожаат қилади.
XS
SM
MD
LG