Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:26

Сайлов америкалик мусулмонлар диққат марказида


Азизулло Арол "Америка Исломий муносабатлар Кенгаши" номли АҚШдаги ташкилот маълумотига кўра¸ ҳозирда Америкада тахминан 7 миллион мусулмон яшайди. Уларнинг бир қисмини қора танли америкалик мусулмонлар ташкил этади. Қолганлари кейинги ярим аср ичида Араб ва бошқа мусулмон давлатларидан Америкага бориб қолган мусулмонлардир. Жума куни америкалик мусулмонларнинг энг катта йиллик йиғилиши иш бошлади. Йиғилишдан мақсад мусулмон жамоаси учун сайловда овоз бериш аҳамияти ва мамлакат сиëсий ҳаëтига ҳисса қўшишни урғулашдан иборатдир.

"Шимолий Америка исломий жамоаси" томонидан ташкил этилган ушбу анжуман уч кун давом этади. Унда Америкадаги мусулмон гуруҳлар ва масжидларнинг 30 мингдан кўпроқ вакиллари иштирок этмоқда.
2001 йил 11 сентябр террор ҳужумларидан буëн учинчи марта ташкил этилган бу йиғинда мазкур воқеадан буëн мусулмон жамоаси юзма-юз келаëтган муаммолар муҳокама этилиши режалаштирилган. Анжуманда шунингдек¸ Исломни нотўғри тушунчалардан ҳимоя қилиш¸ бошқа диний гуруҳлар пешволари билан алоқалар ўрнатиш¸ терроризмга қарши уруш давомида мусулмонларнинг фуқаровий ҳуқуқларини сақлаб қолиш мавзуида нутқлар сўзланади.

Анжуман диққат марказида турган энг долзарб масала мусулмонларни 2 ноябрда ўтказиладиган президентлик сайловида овоз беришга ташвиқ этиш бўлди. Чунки олдинги сайловларда мусулмонларнинг кўпчилиги бу масалага бефарқ ëндашиб¸ сиëсий ҳаëтдан ўзларини узоқда тутиб келганлар. Ҳаттоки¸ 2000 йилда бўлиб ўтган сайловда айрим муҳожир мусулмонлар демократик сайловларда иштирок этишга динимиз йўл қўядими¸ деган саволни ҳам муҳокама этишган. Аммо бугунга келиб масала моҳиятини яхши тушунган америкалик мусулмонлар пешволари бундай саволлар қайта кўтарилмаслиги ва мусулмонлар жамоаси сайловда фаол қатнашиши устида иш олиб борилаëтганинни таъкидлайди. Бу борада баëнот берган Америкадаги Исломий ташкилотлар кенгаши раиси Карим Ирфон мусулмонларни назарда тутиб¸ "биз америка халқимиз"¸ деб айтди.

Мусулмонларнинг катта қисми Американинг Оҳайо¸
Мичиган ва Флорида каби штатларида яшайди. Мазкур штатларда мусулмон овоз берувчилар президентлик сайловига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки мусулмонлар жамоаси вакилларининг ўтган ойда ўтказилган демократлар қурултойи ҳамда куни-кеча ўтказилган республикачилар қурултойидаги фаол иштироки сайловга уларнинг таъсир кўрсатиши мумкинлигидан далолат бермоқда.

2000 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловида Америкадаги мусулмонларнинг кўпчилиги амалдаги Президент Жорж Бушга овоз берган эди. Чунки ўшанда кўпчилик мусулмонларда Эл Горга қараганда¸ Буш мусулмонларга нисбатан яхшироқ сиëсат олиб боради¸ деган тушунча бўлган. Ироқ урушидан кейин эса бундай қараш бутунлай ўзгарган. Америкалик муслима аëллардан бири гапиради.

Маълумотларга кўра¸ АҚШда 2 миллион америкалик мусулмон овоз бериш ҳуқуқига эга¸ аммо ҳозирга қадар уларнинг ҳаммаси рўйхатдан ўтмаган. Мусулмон ташкилотлари томонидан ўтказилган тадқиқотларга қараганда Президент Жорж Буш ва сенатор Жон Керри беллашадиган бир неча муҳим штатларда мусулмон сайловчиларнинг аксарияти Керрига овоз бериши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG