Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:11

Погондаги юлдузлар маъсулияти


Ироқнинг "Абу-Ғрайб" қамоқхонасида маҳбусларни ҳўрлаш билан боғлиқ воқеалар тўрт ойдан бери долзарблигини йўқотмаяпти.

Тергов жараëнида аëн бўлган янги тафсилотларига кўра АҚШ армияси ходимлари МРБ талабига биноан "Қизил ҳоч" вакилларига қамоқхонадаги махбусларни кўришга имкон беришмаган.

Бу эса халқаро қонунларнинг бузилиши демакдир.

Чунки Халқаро Женева келишувига қўл қўйган ҳар бир давлат ¸"Қизил ҳоч"вакилларининг махбуслар аҳволи билан танишишига руҳсат бериши керак.

Терговчилар¸ АҚШнинг Ироқ¸Афғонистон ва Гуантанамодаги қамоқхоналарида 300 га яқин маҳбусни калтаклаш¸зўрлаш ва ҳатто ўлдиришни даъво қилувчи маълумотни текширишди.

Хозирча бу воқелар юзасидан фақат оддий аскар ва ўрта бўғинга мансуб ҳарбийларгина жазога тортилмоқда.

Аммо ўтган ҳафта сўнггида АҚШ Сенати қошидаги қуролли кучлар бўйича қўмита мажлисида чиқиш қилган Генерал Кернга кўра¸юқори лавозимдаги ҳарбийларнинг¸жумладан Генерал Санчоснинг ҳам бу воқеаларга алоқаси ўрганилмоқда.


АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд АҚШ армиясидаги ҳар бир ҳарбий Абу-Ғрайбдаги ҳолат номақбул эканини яхши билишини яна бир бор урғулади:



" Абу-Ғрайб"даги ҳолатни акс эттирувчи тасвирлар даҳшатли эди. Бу тасвирлар ходимларимиз содир этган тақҳқирлашларни намойиш этмоқда. Бу нотўғри. Бундай холат бошқа такрорланмаслиги керак."
Рамсфелд айбдорлар жазоланишини таъидлади:

" Ҳатога йўл қўйган кишилар судга тортилади. Тергов ҳали ярим йўлда. Кейинчалик Армия назорати ва Жазони ўташ муассасаларини назорат қилувчиларга нисбатан саволлар пайдо бўлиши мумкин. Ахволни бартараф этишга қаратилган тадбирлар кўрилмоқда."

Рамсфелд¸генерал Санчоснинг маҳкамага тортилиш эҳтимоли ҳақида гапиришни лозим топмади.

"Озодлик" мухбири билан суҳбатда бўлган Вашингтонлик ҳарбий таҳлилчи Кеннет Еллардга кўра¸ Санчоснинг маҳкамага тортилиши борасидаги баëнотларнинг ўзигина¸ унинг ҳарбий каръерасигануқта қўяди. Бунга АҚШ ҳарбий мулозимларига катта маъсулият туйғусининг уқтирилиши сабаб бўлади:

"Тамойилга кўра сиз ўз ходимларингиз қилган иш учун жавобгарсиз.Улар қила олмаган ишлар учун ҳам маъсулият сизнинг зиммангизда. Жамоа мухити учун ҳам раҳбар жавобгардир. Погонингиздаги юлдузлар билан бирга елкангизга улкан маъсулият ҳам юкланади."
Таҳлилчи Эллард¸ ҳарбий раҳбар Санчоснинг¸ "мен бўлаëтган воқеалардан беҳабар қолибман"¸- деган гап билан жавобгарликдан қутула олмаслигини айтади.

Чунки ҳарбий раҳбар ҳамма нарсадан хабардор бўлиши шарт.

Аммо юқори лавозимдаги ҳарбийни¸ воқеалардан хабардор бўлмагани учун бу қадар катта жавобгарликка тортиш адолатданми?

Бу саволга ҳарбий таҳлилчи Элварднинг жавоби мана бундай:

"Йўқ . Аммо урушнинг ўзи ҳам адолатли эмас. Пировадида харбий қўмондонлик одамлар ҳаëти учун маъсулиятни ҳам ўз ичига олади. Демак энг юқори маъëрларга риоя қилиш керак."
XS
SM
MD
LG