Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:42

Футболда концерт бўлади, концертда футбол


Ҳакимбек 28 сентябрь куни матбуотда Ўзбекистон Президентининг Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси негизида Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

Фармонда маданият ва спортни ривожлантириш муаммоларини комплекс ҳал этиш, жисмонан соғлом, маънавий жиҳатдан бой ва баркамол шахсларни тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш, соғлом турмуш тарзи ва спортга муҳаббат туйғусини сингдириш, аҳолининг маданий ва эстетик талаб-эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, шунингдек, маданият ва спорт соҳасини бошқаришни такомиллаштириш, бу соҳада давлат сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш даражасини кўтариш янги вазирликнинг асосий вазифалари этиб белгиланган.

“Озодлик” мухбири мутахассисларнинг ушбу фармонга муносабатини ўрганишга ҳаракат қилди.

Ўзини Акбарбек деб таништирган спорт журналисти айни фармонни ижобий қадам ўлароқ баҳолади.

“Спорт қўмитаси янги вазирликнинг таркибий қисмига айлантирилгани жуда яхши. Зеро, энди спортга эътибор вазирлик мақоми даражасида бўлади”, - деди у.

Ўзбекистон воллейбол федерацияси вице-президенти Вера Дюнованинг фикрича, янги вазирлик фаолияти уни ким бошқаришига боғлиқ. Агар вазирликни маданият вакили бошқарса, у ўз соҳасига кўпроқ эътибор қаратади ёки аксинча бўлиши мумкин. Бундан ташқари, шу вақтгача спорт соҳасига ажратилган маблағ энди иккига бўлинади.

Спорт қўмитаси ва Маданият ишлари вазирлиги мулозимларининг ушбу фармонга муносабатини ўрганишнинг иложи бўлмади. Улар фармон асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиқишини кутаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG