Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:04

Сўнгги кунларда Яқин Шарқда вазият яна таранглашди


Арол Исроил ҳарбий кучлари Ғазо минтақасида кенг қамровли амалиëтларни давом этдирмоқда. Исроил ҳукуматига кўра¸ бу амалиëтлардан мақсад жанггариларнинг Исроил шаҳарларига қарата ракета отишлари олдини олишдир. Шанба куни Ғазо чегарасини кесиб Исроил жанубига ўтишни режалаштирган тўрт нафар фаластинлик жанггари Исроил аскарлари томонидан отиб ўлдирилди. Бугун шунингдек¸ Исроил ҳарбий учқичларининг Жабалия қочқинлар лагерига қилган ҳужуми натижасида икки киши ҳалок бўлди¸ тўрт одам яраланди.

Бундан тўрт кун олдин Исроил ҳарбийлари танклар ва учқичлар ëрдамида Ғазо минтақасининг шимолий қисмига кириб борди. Тўрт кун давомида олиб борилган кенг қамровли ҳарбий амалиëтлар жараëнида камида 47 фаластинлик ва беш исроиллик ҳалок бўлди.
Чоршанба куни "Ҳамас" гуруҳи жанггарилари Ғазо яқинидаги шаҳарга ракета отгани оқибатида икки исроиллик бола ҳалок бўлганидан кейин Исроил ҳарбийлари танклар ва зреҳли машиналар ëрдамида ҳужум қила бошлади¸ оқибатда кўплаб фаластинлик қурбон бўлди. Қурбон бўлганларнинг аксарияти болалардир.

Европа Иттифоқи Исроилнинг ушбу ҳужумини таҳдид солаëтган хавфга номутаносиб¸ деб баҳолади. АҚШ Давлат Департаменти эса ҳужумлар олдини олишга чақирди. Фаластин Бош вазири Аҳмад Қурей Исроил ҳужумини "фуқароларни атайлаб нишонга олувчи давлат террори"¸ деб таърифлади ва халқаро жамоатчиликни бундай ҳаракатларнинг олдини олишга чорлади.

"Бу Исроил томонидан содир этилаëтган жиноятдир. У тинчлик жараëни орқали вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган халқаро ҳаракатларга тўсиқ бўлади. Бу даҳшатли жиноятдир. Улар дунë жамоатчилиги кўз ўнгида фаластинликларни ўлдирмоқда. Афсуски¸ жаҳон ҳамжамияти сукут сақламоқда"¸ - деди Фалстин Бош вазири Қурей.

У юз берган воқеалар туфайли Туркия ва Россияга сафарини бекор қилди. Шанба куни Фаластин вазирлар маҳкамаси мухторият ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилди.
XS
SM
MD
LG