Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:20

Тошкент аэропортидаги ноқулайликлар йўловчиларнинг жонига теккан


Феруза Сўнгги вақтларда авиация тизимида хавфсизликка катта эътибор қаратилмоқда. “Озодлик” бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишларни ўрганишга ҳаракат қилди.

Ўзбекистон 1992 йилдан буён Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти – ИКАОга аъзо ҳисобланади. Бош қароргоҳи Монреалда, минтақавий бюроси Парижда жойлашган ушбу ташкилот Ўзбекистонда ҳам ўз котибиятига эга.

Мазкур котибият вакили Анатолий Индиннинг сўзларига қараганда, парвоз хавфсизлигини таъминлаш кенг қамровли масаладир. У об-ҳаво, учувчилар малакаси, техник хизмат, йўловчиларга замонавий хизмат кўрсатиш каби омилларни ўз ичига олади. ИКАО яқинда Тошкентда бу масалада бўйича семинар ўтказилган. Унда парвоз хавфсизлигига ҳам жиддий урғу берилган. Семинарда хавфсизликнинг уч таркибий қисми – ҳаво ҳаракатини бошқариш, аэропортларнинг техникавий таъминоти ва авиаҳалокатларни ўрганиш масалалари кўриб чиқилган.

А.Индиннинг таъкидлашича, семинарнинг Тошкентда ўтказилишига Ўзбекистон ИКАОнинг минтақавий бюроси билан ҳамкорликда анча тажрибага эгалиги сабаб бўлган. Қолаверса, собиқ иттифоқ таркибида бўлган давлатларда парвоз хавфсизлиги масаласида оқсаш мавжуд. Бу масала бўйича семинарни Ўзбекистонда ўтказиш территориал жиҳатдан маъқул топилган.

Котибият вакилининг билдиришича, Ўзбекистонда парвоз хавфсизлиги таъминлаш мамлакатнинг 15 дан ортиқ вазирлик ва ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилади. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида авиаҳалокатлар олдини олиш, йўловчилар хавфсизлиги таъминлашга жиддий эътибор қаратилади. Лекин бу йўловчиларга бироз ноқулайлик туғдириши мумкин.

Собиқ авиамуҳандислардан бирининг айтишича, 1995-1996 йилларда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” дунёнинг энг хавфсиз авиакомпаниялари ўнлигига кирар эди. Бироқ сўнгги вақтларда авиакомпания фаолиятида баъзи нохушликлар ва қусурлар кўзга ташланмоқда. Аэропортлардаги кераксиз текширувлар, сансолорликлар йўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлаётир. Айниқса, Тошкент халқаро аэропортидаги мувофиқлаштирилмаган хатти-ҳаракатлар мижозларга ноқулайлик туғдиряпти.
XS
SM
MD
LG