Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:21

Ўзбекистонда ўзгариш бор, аммо…


Феруза 18 октябрь куни БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида 2004 йилда дунёда аҳолишунослик бўйича ўтказилган тадқиқотлар ҳисоботига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Жамғарманинг Тошкентдаги вакили Несим Тумқоя Ўзбекистонда кўп соҳаларда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланаётганини таъкидлади.

“Ҳозир Ўзбекистонда эски қолиплардан чиқилиб, янги дунёвий стандартларга ўтилмоқда. Биз аҳолининг репродуктив саломатлиги борасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Ҳатто гендер масаласида ҳам мамлакатдаги вазият анча қониқарли. Бироқ олий ўқув юртларида ўқиш ва ўз ҳаётини ўзи қуришда қизларнинг роли ҳали жуда кам. Қизлар эрта турмушга берилади ва кўпинча оилада зўравонликка учрайди”, деди Н.Тумқоя.

Матбуот анжуманида Н.Тумқоя дунё аҳолишунослиги, хусусан, Ўзбекистондаги вазият юзасидан ҳисоботда айтилган мулоҳазалар билан таништирди. Бироқ анжуманда иштирок этган расмий идоралар вакиллари ҳисоботга ҳеч қандай изоҳ ва шарҳ билдирмади.

Н.Тумқоя қашшоқлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, миграция ва урбанизация, жамиятда хотин-қизларга муносабат ва репродуктив саломатлик билан боғлиқ муаммолар, жумладан, ҳомиладорликдан сақланиш воситалари, ОИТС ва ВИЧ, аҳолининг фавқулодда вазиятлардаги эҳтиёжлари ва талаблари масаласига тўхталди.

Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистонда урбанлашув даражаси жуда паст, яъни 37 фоизни ташкил этади. Ҳолбуки, Бельгияда бу кўрсаткич 97 фоиз, Германияда 88 фоиз, Малайзияда 66 фоиздир.

Н.Тумқоянинг билдиришича, Ўзбекистондаги урбанлашув даражаси қишлоқ аҳлининг шаҳарда доимий рўйхатдан ўтиши қийинлиги, иш билан бандлик даражаси шаҳарларда ҳам пастлигига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Жамғарма вакилининг таъкидлашича, аҳолининг ижтимоий таъминоти ва ташқи миграция масаласида ҳам халқаро меъёрларга эришилмагани, Ўзбекистонда ОИТСга чалинаётганлар сони ошиб бораётгани мамлакат олдидаги энг катта муаммолардан саналади. Ўзбекистон аҳолиси ўртасида ёшлар сонининг нисбатан камайиб бораётгани эса ўзбек оилаларининг ўз қарори ва менталитет ўзгариб бораётгани натижасидир.
XS
SM
MD
LG