Линклар

Афғонистонда минага учраган машина портлаши оқибатида 5 киши нобуд бўлгани хабар қилинмоқда.


Улар орасида Марказий сайлов комиссияси ходими ҳам бор. Сайлов комиссияси билдирган маълумотларга кўра, портлаш Яҳоҳ районида содир бўлган. Ҳозирча, портлашга доир бошқа маълумотлар йўқ.
Шунингдек, Афғонистонда 9-октябр куни бўлиб ўтган сайлов овозларини ҳисоблаш ишлари давом этмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, унда мамлакатнинг ҳозирги етакчиси Ҳамид Карзай 60 фоизга яқин овоз тўплаган.
XS
SM
MD
LG