Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:39

Демократиянинг ўзбекча кўриниши


Турғунбек 23 октябрь куни 15-Шаҳрихон сайлов округи сайлов комиссияси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлигига Музаффаржон Охунов номзодини кўрсатган ташаббус гуруҳ ҳужжатларини қабул қилмади.

Маълум бўлишича, 330 кишининг имзосини тўплаган ташаббус гуруҳи 19 октябрь куни зарурий ҳужжатларни округ сайлов комиссиясига топширган. Лекин 23 октябрь куни комиссия ташаббус гуруҳини рўйхатга олишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган.

М.Охуновнинг сўзларига қараганда, округ комиссиясининг рад этиш қарорида имзоси йиғилган 330 кишидан 46 таси ташаббус гуруҳи йиғилишида қатнашмагани аниқлагани, 104 фуқаронинг имзоси сохталаштирилгани рўкач қилинган.

“Аслида имзо чекиш қонунда кўрсатилмаган. Эртага қандайдир тазйиқлар остида бирорта киши йиғилишда қатнашмаганини айтса, бу имзо овоз ҳақиқий эканини билдиради, деган мақсадда шундай йўл тутган эдик. Мана энди имзолар сохталаштирилганини рўкач қилишяпти”, деди М.Охунов.

Мухолифатдаги партиялар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакилларини бирлаштирган “Давра кенгаши” мувофиқлаштирувчиси Акбар Ориповнинг таъкидлашича, сайлов тўғрисидаги қонунда ташаббус гуруҳи аъзоларининг имзоси кўрсатилиши белгиланмаган. Қонунда гуруҳ аъзоларининг исм-фамилияси, туғилган санаси, уй манзили ва паспорт рақами кўрсатилиши айтилган, холос. Шунинг учун Шаҳрихон округ сайлов комиссияси имзолар сохталаштирилган, деган баҳона билан ташаббус гуруҳини рўйхатга олмагани кишида таажжуб уйғотади.
XS
SM
MD
LG