Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:34

Туринг, навбатдаги маҳкумлар келяпти!


Ҳакимбек 1 ноябрь куни Тошкент шаҳри Акмал Икромов тумани жиноят ишлари судида “Ҳизб ут-таҳрир” ноқонуний диний оқимига аъзоликда айбланаётган 13 киши устидан суд жараёни бошланди.

Суднинг илк мажлисида кўпчилигининг ёши 23-30 оралиғида бўлган судланувчилар устидан айблов ўқиб эшиттирилди. Уларга, асосан, Жиноят кодексининг 159 (конституциявий тузумга тажовуз қилиш), 241 (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) ва 244-модданинг иккинчи банди (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) бўйича айблар қўйилди.

Судланувчилардан бири Мирзатилла Мирзабоев ЖКнинг юқорида тилга олинган моддаларидан ташқари 155 (терроризм) ва 161-моддалари (қўпорувчилик), жами ўндан ортиқ моддаларда кўрсатилган жиноятларни содир этишда айбланмоқда.

Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти раиси ўринбосари Исмоил Одиловнинг сўзларига қараганда, бу айбларнинг аксарияти ўз тасдиғини топмаслиги мумкин. Чунки худди шундай ишлар кўрилган аввалги судларда ҳам қўйилган айбларнинг бир қисми кейинчалик олиб ташланган.

Айбланувчиларнинг “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган ота-оналари фарзандлари тинчгина тирикчилик ўтказиб юргани, жорий йил баҳорида юз берган портлашлардан кейин ушлаб кетилиб, иш судгача бориб етганини билдирди.

Суд мажлисига очиқда юрган судланувчилардан бири келмагани боис судья тезда танаффус эълон қилди. Сўнг эса суд мажлиси кейинги кун давом эттирилиши билдирилди.

Аввалги шу турдаги суд жараёнларидан фарқли ўлароқ, мазкур суд бўлаётган бино атрофидаги йўллар тўсилмаган, ўта кучли хавфсизлик чоралари кўрилгани ҳам сезилмайди.
XS
SM
MD
LG