Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:18

АҚШ сайловлари: Керри мағлубиятини тан олди. Буш - президент !


Фарангис Саид АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод сенатор Жон Керри ўзининг мағлубиятга учрагани ва Республикачилардан номзод Жорж Буш ғалаба ӄозонганини эътироф этди.

АҚШнинг Массачусетс штатидаги Бостон шаҳрида чиӄиш ӄилган Жон Керри Бушни ғалаба билан ӄутлаб, бундай деди:

”Натижалар узоӄӄа чўзиладиган суд жараёни орӄали эмас, балки сайловчилар томонидан белгиланади. Мен ютишимизга кичик бир имкон борлигини билганимда, ҳеч ӄачон таслим бўлмас эдим. Аммо ҳозирда ҳатто шартли овозлар санаб чиӄилганида, бизнинг Оҳайо штатида ғалаба ӄозона олмаслигимиз аниӄ бўлди. Шу боис биз бу сайловларда ғалаба ӄозона олмаслигимизни эътироф этишга ӄарор ӄилдик.

АҚШда бу йил бўлиб ўтган президентлик сайлови 4 йил аввал ўтказилган сайловларга ўхшаш бўлди. Гап шунда-ки, бу сафар ҳам сайловда ӄайси номзод кўпроӄ овоз олганини дарҳол маълум ӄилиш имкони бўлмади.

Юзага келган ноаниӄликка атиги бир штатдаги вазият сабаб бўлди. Бундан тўрт йил олдин ҳам шунга ўхшаш вазият юзага келган эди. Ўшанда Флорида штати сайловчиларининг овози Бушнинг президент этиб сайланишига ёрдам берган эди. Бу сафар Оҳайо АҚШ президентини белгиловчи штатга айланди.

Ушбу штат номидан Сайловчилар коллегияси берган овозлар жуда катта аҳамиятга эга. Чунки Оҳайо коллегияси 20 овозга эга. Оҳайо ӄонунларига кўра, шартли овозлар 10 кун давомида саналади.

Шу ўринда АҚШ сайлов тизими ҳаӄида икки оғиз сўз. Ушбу тизим шу ӄадар мураккаб-ки, уни ҳатто айрим америкаликлар ҳам тушунмайди. Биринчи навбатда АҚШ президентлик сайловлари бевосита овоз бериш жараёни орӄали ўтказилмаслигини айтиб ўтиш лозим. Ҳар бир штатдаги овоз бериш ҳуӄуӄига эга фуӄаролар сайлов участкасига бориб, бюллетенда исмлари кўрсатилган у ёки бу номзод учун овоз беради. Сайловлардан бир неча кун олдин ҳар бир штатда Сайловчилар коллегиясига вакиллар сайланади. Одатда, бу етакчи партиялар номзодлари бўлиб, ушбу коллегияга аъзо одамлар сўнгра штат номидан президентни сайлайди. Ҳаммаси бўлиб коллегияга 538 одам киради. Ҳар бир штатнинг аҳолиси сонига ӄараб, пропорционал равишда коллегия вакиллари сони белгиланади.

Президент этиб сайланиш учун номзод 270 овоз тўплаши керак. Ҳозирга ӄадар Буш 254, Керри 252 овоз олишга муваффаӄ бўлди. Лекин, Керрининг эътироф этишича, ҳатто Оҳайо штатидаги овозлар санаб бўлинганида ҳам, у керакли овоз тўплай олмайди. Шу боис у ўз мағлубиятини тан олишга ӄарор ӄилди. Буш эса АҚШнинг ӄайта сайланган президенти.

Халӄаро ҳамжамият аъзолари ушбу янгиликка муносабаб билдира бошлади.

Европа Комиссияси раҳбари Романо Проди Жорж Бушни табриклади.

Россия Президенти Владимир Путин ҳам Бушнинг ғалабасини ижобий баҳолаб, у ҳаӄда бундай деди:

”Буш ўзини ӄатъий сиёсатчи ва иродали одам сифатида намойиш ӄилди.

Италия Бош вазири Силвио Берлускони ҳодисага муносабат билдирар экан, “бундан буён жаҳон хавфсизроӄ бўлади”, деб айтди. Польша президенти Александр Квасневски Бушнинг ғалабасини “ҳаӄиӄатан ҳам яхши хабар”, дея баҳолади.
Мусулмон давлатларининг айримлари Бушнинг ғалаба ӄозонганини салбий ӄабул ӄилган бўлса, бошӄалари Буш маъмурияти билан бундан буён ҳам ҳамкорликни давом эттириш ниятини билдирди.

Кўпгина америкалик таҳлилчиларга кўра, бу сафарги сайлов Буш учун референдум бўлди. Чунки сайловчилар Бушга ишониш ёки ишонмаслигини ифода этди. Буш ғалаба ӄозонди, аммо аҳолининг ӄарийб ярми Керрига овоз берди ва бу билан Бушга ишончсизлик билан ӄараётганини намойиш ӄилди. Демак, бундан буён Буш икки ӄутбга бўлиниб кетган мамлакат, икки лагерга ажралган халӄни бирлаштириш муаммоси билан тўӄнашиши муӄаррар.
XS
SM
MD
LG