Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:14

Талабалар ҳам пахта терди, ҳам қарздор бўлиб қолди


Басира Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида қатнашган талабаларнинг териб топширган пахтасининг пули озиқ-овқатга кетган харажатларни қопламагани сабабли ўқув юртларидан қарздор бўлиб қолиш ҳолатлари тез-тез учраб туради.

Бухоро вилоятида бу йил пахта теришда ҳар доимгидек талаба ёшлар кучидан фойдаланилди. Олий ўқув юртлари ва коллежлар талабалари, мактаблар ўқувчилари қарийб икки ой давомида пахта теримида иштирок этди.

Талабалардан бирининг айтишича, коллежлар ва олий ўқув юртларининг кўплаб талабалари пахтадан қарздор бўлиб қайтган. Улар айни пайтда бу қарздан қандай қутулиш йўлларини изламоқда.

Маълум бўлишича, қарздорлик ўқув муассасалари томонидан талабаларга етказиб берилган озиқ-овқат ҳисобига юзага келган. Белгиланган миқдорда пахта териб бермаган талаба ўз-ўзидан қарздорга айланиб қолган.

“Бизга кунига 80 килограмм миқдорида пахта териб топшириш белгиланган эди. Далаларда пахта кўп пайтда белгиланган миқдорда териб берардик. Далада пахта камайгач, кунига шунча пахта теришнинг иложи бўлмади. Овқат пулимиз билан терган пахтамизнинг пули тўғри келмай қолди ва қарздорга айландик. Ҳозир ўқишлар бошланган бўлса-да, орамизда қарздорлар бор. Менинг қарзим 9 минг сўм экан. Буни стипендиямдан тўлашим керак. Агар тўламасам, стипендиямдан мажбурий равишда ушлаб қолинади”, деди талабалардан бири.

Яна бир талабанинг айтишича, курсдошлари орасидан 3 минг сўмдан 25 минг сўмгача қарздор бўлиб қолганлар бор. Қарзни тўламайдиган талабалар ўқишдан четлаштирилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG