Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:38

Америкалик меҳмонлар Фарғона водийсида


Турғунбек АҚШ давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Майкл Козак бошчилигида Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган мазкур давлат делегацияси Фарғона водийси вилоятларига келди.

Дастлаб делегация Андижон давлат университетида инсон ҳуқуқлари бўйича юридик клиниканинг очилиш маросимида иштирок этди.

Университетнинг ҳуқуқ-иқтисод факультети декани Бахтиёр Расуловнинг “Озодлик” мухбирига айтишича, клиника АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги, АҚШ юристлар уюшмаси, Марказий Европа ва Евроосиё ҳуқуқий ташаббуси ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси молиявий кўмагида ташкил этилган. Университетда очилган клиника мамлакатда иккинчи ҳисобланади. Юридик клиниканинг биринчиси Тошкент давлат юридик институтида очилган эди.

М.Козак Андижондаги “Нажот” адвокатлик фирмасида ҳам бўлди.

Фирма раҳбари Абдуқаҳҳор Усмоновнинг сўзларига қараганда, меҳмонлар фирма фаолияти билан қизиққан.

“2004 йил 24 августда АҚШ юристлар уюшмаси ҳамда Марказий Европа ва Евроосиё ҳуқуқий ташаббуси ташкилоти билан кам таъминланган фуқароларга малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида шартнома тузганмиз. Бу шартномага асосан фирмамизга 21 минг 800 доллар миқдорида грант ажратилган. Биз 1 августдан бошлаб Андижон шаҳрининг кам таъминланган фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келяпмиз. Меҳмонлар бу борадаги ишларимиз билан қизиқди. Уларга акрамийлар оқимининг айни пайтда судланаётган 20 та аъзосидан 16 тасини биз ҳимоя қилаётганизни айтдик”, - деди А. Усмонов.

Делегация аъзолари Наманганда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, Фарғонада эса мухолифатдаги партиялар вакиллари билан учрашди.

“Бирлик халқ ҳаракати” партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажоновнинг таъкидлашича, Фарғонадаги учрашувда парламент сайловига қатнашиш мақсадида тузилган ташаббус гуруҳлари аъзолари меҳмонларга сайловолди жараёнида учраган тўсиқлар ҳақида гапириб берган.
XS
SM
MD
LG