Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:15

Украина Олий суди сайлов натижаларини бекор қилди


Арол Учинчи декабр куни кечга бориб Украина Олий суди 21 ноябрда ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи босқичи натижаларини бекор қилди. Олий суд қарорига кўра¸ сайловнинг иккинчи босқичи уч ҳафта ичида¸ яъни 26 декабргача қайтадан ўтказилиши керак. Маҳкама раиси Анатолий Ереманинг билдиришича¸ суд қарори қатъий ва у ўзгармайди.

Украина Олий суди мухолифатнинг президентлик сайлови натижаларидан норозилик билдириб ëзган шикоят аризасини беш кун давомида кўриб чиқди ва ниҳоят сайловнинг иккинчи босқичи қайтадан ўтказилиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилди. Олий суднинг бу қарори мухолифат номзоди Виктор Юшченко ва унинг тахминан икки ҳафтадан буëн узлуксиз намойишларни давом этдириб келаëтган тарафдорлари учун ғалаба бўлди.
Суд қарорини мухолифатнинг минглаб тарафдорлари Киев кўчаларида ашула ва мусиқалар билан қарши олди. Юшченко бу қарорни "зарғалдоқ инқилоб" ғалабаси¸ деб баҳолади. У суд қарорига муносабат билдирар экан¸ "Биз Украинада фуқаровий жамият мавжудлигини исботладик"¸ - деб таъкидлади.

Украина Олий суди раиси Анатолий Ерема қарорни эълон қиларкан¸ сайловнинг иккинчи босқичи қайта ўтказилиши кераклигини маълум қилди.
"Марказий сайлов комиссиясига Украина президентлик сайлови ҳақидаги қонуннинг 85 - моддаси 1- қисмига кўра¸ 5 декабрдан уч ҳафта ўтиб қайта сайлов ўтказиш вазифаси юклансин"¸- деди Олий суд раиси жумладан. Унинг мухбирларга айтишича¸ президентлик сайловининг 21 ноябрда ўтказилган иккинчи босқичи 26 декабрда қайта ўтказилиши керак. Шанба куни Марказий сайлов комиссияси сайловнинг иккинчи босқичи 26 декабрда қайта ўтказилишини маъқуллақди.
Олий суд қарори эълон қилинган куннинг эртасиëқ парламент аъзолари учрашиб¸ сайловнинг иккинчи босқичини қайта ўтказишга тайëргарлик кўришга киришдилар. Юшченко тарафдорлари Марказий сайлов комиссиясининг 15 нафар аъзоси ўзгартирилиши ва сайловда сохтакорликка йўл қўйилмаслиги лозимлигини таъкидлашмоқда. Улар¸ шунингдек¸ президентлик ваколатлари тугаëтган Леонид Кучма Янукович ҳукуматини вазифасидан озод этиб¸ ўрнига янги ҳукумат тайинлашини ҳам талаб қилмоқда. Ҳафта бошида Украина парламенти Янукович ҳукумати истеъфоси учун овоз берган эди.

Россия тарафдори бўлган Украина Бош вазири Виктор Янукович Олий суд қарорини мамлакат конституциясига зид амал¸ деб баҳолади. Унга кўра¸ суднинг бундай қарор қабул қилишига кўчадаги намойишчилар босими сабаб бўлган.
Суднинг қароридан бир кун олдин Москвада Украина Президенти Кучма билан учрашган Россия Президенти Владимир Путин сайловнинг иккинчи босқичини такрор ўтказиш ҳеч қандай натижа бермаслигини айтиб¸ Кучманинг янги сайлов ўтказиш керак¸ деган фикрини қўллаб-қувватлаган эди.

АҚШ ҳукумати Украина Олий суди қарорини олқишлади. Оқ уй ҳамда Давлат Департаменти мазкур қарорга дарҳол муносабат билдирди.
"Суд қарори халқ иродасига мувофиқ демократия томон ташланган муҳим тинч қадам бўлди. Бу халқ иродаси устун чиққани учун ҳам муҳимдир. Суднинг қарори мақсадга эришиш йўлидаги сиëсий ва ҳуқуқий жараëннинг бир қисмидир"¸ - деди АҚШ Президенти Матбуот вакили Скотт Мк-Клеллан. Давлат Департаменти матбуот вакили Ричард Баучер эса¸ Украина халқи ва ҳукуматини сайловнинг иккинчи босқичи қайта ўтказилишида сохтакорликка йўл қўймасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG