Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:28

ЕХҲТ кузатувчилари мухолифат аъзолари билан учрашди


Турғунбек Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловини кузатиб бориш мақсадида ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари Қўқон шаҳрида мухолифатдаги партиялар аъзолари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан учрашди.

Ўзбекистон демократик кучлар форуми раҳбари, “Бирлик халқ ҳаракати” партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажоновнинг сўзларига қараганда, ЕХҲТ вакиллари сайлов жараёни ҳақида ҳукумат ва мухолифат вакиллари тақдим этаётган маълумотларни ўрганиб, ўзроа таққослаб якуний хулоса чиқаришни мақсад қилган.

“Бирлик” парияси Наманган вилояти бўлими раиси Муҳаммадали Қорабоевнинг таъкидлашича, ЕХҲТ вакиллари номзодларни рўйхатга олиш чоғида Ўзбекистонга келганида баъзи ўзгаришларни кутиш мумкин бўлган бўларди. Ҳозир эса улар бўлиб ўтган қонунбузарликларни қайд қилиш билангина машғул.

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Марҳамат тумани бўлими раҳбари ўринбосари Мусажон Бобожоновнинг айтишича, Фарғона водийсида сайловни ЕХҲТнинг бор-йўғи тўрт вакили кузатиб боради. Бу уларнинг сайлов тўғрисида тўла таассуротга эга бўла олмаслигига замин яратади.
XS
SM
MD
LG