Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:50

Б.Мусаев: Ўзбекистон ҳукумати миллатнинг мусибатидир


Шайбон Бир ярим ойдан ошдики, Интернет сайтларида жамиятшунос Баҳодир Мусаевнинг “Хулқсизлик давлатчилик кушандасидир” сарлавҳали туркум таҳлилий мақолалари эълон қилиб бориляпти.

Мазкур мақолалар кўпчилик зиёлилар, сиёсатшунос ва мухолифат вакиллари томонидан зўр қизиқиш билан қарши олинмоқда. Баъзилар мақолаларда муаллиф бироз эҳтиросга берилганини таъкидласа, айримлар Ўзбекистон сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар чуқур таҳлил қилинганини айтмоқда.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган Б.Мусаев ўз мақолаларига бироз бошқача баҳо берди. Унинг сўзларига қараганда, ҳар сафар мақолаларда тўхталиб ўтиш лозим бўлган муҳим масалалар қолиб кетяпти, шунинг учун уларни мукаммал деб бўлмайди.

Нега мақолаларингизда ҳукуматни миллатнинг мусибати сифатида баҳолайсиз, бунга асос борми, деган саволга жамиятшунос қуйидагича жавоб берди:

“Ҳукумат тепасида айнан ҳозирги раҳбарларнинг туриши чиндан ҳам халқнинг мусибатидир. Бу ҳукумат ҳеч қачон кечаги кун кайфиятидан воз кечишга интилмаган, интилмайди ва бу борада аниқ сиёсий иродага эга ҳам эмас. Ҳеч кимга сир эмас, бугун бизда демократияга мутлақо тескари тузум ўрнатилган.Унинг мафкураси собиқ мустабид сиёсий тузумникига жуда яқин.Шундай экан, бу тузумни халқнинг мусибати, дейишга тўла асос бор”.

Б.Мусаев айрим халқаро кузатувчиларнинг Ўзбекистондаги бугунги тузум демократия билан боғлиқ айрим масалаларда ижобий ўзгаришларга эришгани тўғрисидаги фикрларга қўшилмаслигини билдирди.Унинг таъкидлашича, ҳукумат ўз шаънига айтилаётган танқидларни мутлақо қабул қилмайди, фуқаролик жамиятининг ўрни ҳақида қандайдир тескари тушунчага эга.Ҳукумат бу институтларни бузғунчи ташкилотлар сифатида қабул қилади.Шунинг учун уларнинг фаолиятига бевосита аралашиб, турли чекловлар жорий этади.Бу ҳолатларни эса ижобий ўзгариш сифатида қабул қилиб бўлмайди.

Б.Мусаевнинг фикрича, фуқаролик институтларига нисбатан бундай кайфиятнинг вужудга келишига сабаб улар мавжуд вазиятни реал баҳолашидир.Бу институтларнинг асл ҳақиқатни кўра билиши, жамият манфаатини устун қўйиши ҳукуматда уларга нисбатан хавотир уйғотган ва салбий муносабатни пайдо қилган.

Б.Мусаев Ўзбекистонда Грузия ва Украинадаги каби “гул инқилоблари” бўлмаслигига ишонишини маълум қилди.

“Бу ерда (Ўзбекистонда) аллақачон зараркунандалар исёни бўлиб ўтган.Яъни зараркунандалар ҳар бир ҳужайрамизга ўрнашиб олган.Шунинг учун турли кўринишдаги инқилоблар ҳақида гапириш хомхаёлдир”, - деди Б.Мусаев.
XS
SM
MD
LG