Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:47

Сайловчилар кимга ва нима учун овоз берганини тушунтириб бера олмаётир


Зикрилло Ишонч Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Қорасув мавзесидаги 308-сайлов участкаси, шунингдек, 14-сайлов округида сайлов кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда бошланди. Ҳар бир сайлов участкасида сайловчиларнинг рўйхати осиб қўйилган.

“Озодлик” мухбири сайлов участкаларида бир неча сайловчилар билан суҳбатда бўлди. Сайловчиларнинг айримлари фақат янги йилда ўзгаришлар бўлишига умид қилиб, сайловда қатнашаётганини билдирди.

“Сайловдан олдин номзодлар катта-катта ваъдалар берди. Энди бу ваъдалар бажарилишига умид қиляпмиз”, - деди сайловчилардан бири.

Баъзи сайловчилар кимни ва нима учун сайлаганини тушунтириб бера олмади.

Сайловга қатнашмаган бир фуқаронинг айтишича, унинг ўрнига турмуш ўртоғи овоз берган.

Бир аёлнинг сўзларига қараганда, қари аёл сайлов участкасига бориб, кимга овоз бериш кераклигини сўраганида, сайлов участкасидагилардан бири унинг бюллетенига ўзи белги қўйиб берган.

Қорасувдаги милиция академияси биноси олдидаги хонадонларда яшовчи аёлнинг таъкидлашича, бу уйлардаги сайловчилар сайловга қатнашмасликка қарор қилган.

Баъзи фуқаролар ўзига сайлов қоғози берилмагани учун сайловга бормагани, бошқалари эса ҳеч кимга ишончи йўқлиги учун сайловга қатнашмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG