Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:02

Янги тартиб Ўзбекистонга катта зарар етказади


Фирдавс Хабарларга қараганда, Қарши магистрал канали бошқармасининг Туркманистон ҳудудида жойлашган 6 та насос станциясига хизмат кўрсатадиган мутахассислар сони 2005 йилда кескин қисқартирилган.

Маълум бўлишича, бу ҳолат Туркманистон томонидан янги тартиб-қоидалар жорий этилгани билан боғлиқ.

Қарши магистрал канали ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳаким Аминовнинг сўзларига қараганда, 2004 йил 20 декабрдан Туркманистон томони чегарадан ўтаётган ҳар бир ўзбек мутахассиси учун ойига 10 доллардан тўлаш тартибини жорий этган. Илгари ўзаро келишув асосида тўлов олинмасди. Бошқарма ишчи-хизматчиларига чегарадан ўтиш учун рухсатнома беришни ҳам Туркманистон томони ўз зиммасига олган. Ҳозир туркманлар насосларга хизмат кўрсатадиган ишчиларга жуда оз, яъни 126 та рухсатнома берган.

“Биз рухсатномаларни энг зарур бўлган ишчиларимизга тарқатдик. Айни пайтда насослар таъмирланмоқда. Бунча хизматчи билан насосларни вақтида таъмирлай олмаймиз. Насосларнинг меъёрида ишлаши учун камида 450 ишчи зарур”, - деди Ҳ.Аминов.

Ҳ.Аминовнинг таъкидлашича, Туркманистон ҳудудига кираётган ҳар бир транспорт воситаси учун ҳам тўлов жорий этилган. Ҳар ойига енгил автомобиллардан 35 доллар, автобуслардан 50 доллар, 10 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган машиналардан 75 доллар бож олиниши белгиланган.

Ҳ.Аминовнинг билдиришича, Туркманистон жорий этган тўловлар Ўзбекистонга бир йилда 100 минг доллар зарар келтиради. Бу фақат одамлар ва транспорт воситаларининг ўтиб-қайтиши учун ҳисобланган харажатлардир.

Икки давлат Президентларининг Бухородаги учрашувида Сапармурод Ниёзов насосларни қўриқлашни туркманлар ўз зиммасига олишини таъкидлаганди. Шундан сўнг насосларни қўриқлайдиган ўзбекистонлик 128 милиционерга чегарадан ўтиш тақиқланди.

Ҳ.Аминовнинг маълум қилишича, айни пайтда насосларни ташқи томондан туркман аскарлари, ичкарини эса ўзбекистонлик ишчилар қўриқламоқда.
XS
SM
MD
LG