Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:21

Ўзбек матбуотига маняклар мавзуси қизиқ эмасми?


Зикрилло Ишонч Сўнгги вақтларда Тошкентда маняк пайдо бўлгани ҳақида электрон ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан қанча хабарлар тарқатмоқда. Лекин Ўзбекистон матбуоти бу мавзуда мум тишлаб турибди.

Тошкентликларнинг сўзларига қараганда, сўнгги 2-3 ой ичида пойтахтда содир этилган ўнга яқин қотилликда айнан манякларнинг қўли бор. Маняклар ёш қизалоқларни ўғирлаб кетиб ўлдирмоқда ва кейин номусига тегмоқда. Бундан жиноятлар кўпроқ Мирзо Улуғбек, Сирғали, Чилонзор ва Юнусобод туманларида юз беряпти.

Норасмий маълумотларга кўра, бундан 3-4 кун муқаддам шундай жиноят Чилонзорда содир этилган.

Расмийлар ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида содир этилган шунга ўхшаш икки жиноят ҳақида маълумот тарқатган. Бошқа ҳолатлар ҳақида эса шу пайтгача бирорта маълумот берилмаётир. Аммо аҳоли ўртасида маняклар ҳақидаги миш-мишлар кундан-кунга урчимоқда.
XS
SM
MD
LG