Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Исмоиловнинг сўзларига қараганда, мамлакатда ҳайитнинг биринчи кунини белгилашда Ўзбекистон муфтийсининг фатвоси асос қилиб олинган. Эрон, Марказий Осиё давлатлари, Россияда 21 январь, Шри-Ланкада 22 январь, Қувайтда эса 20 январь белгиланган.
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг билдиришича, Рамазоннинг кириш-чиқиши, ҳайит кунларини белгилашда ой янги бўлиши эътиборга олинади. Бу янги ойни кўриш билан собит қилинади. Бундан ўн кун аввал зулқаъда ойи тугаганида шариатнинг бу борадаги қоидасига амал қилинадиган юртларда ҳилол кўриш амалиёти собит бўлди. Шу куни ҳилол кўрган юртлар эртага зулҳижжа ойининг биринчи куни бўлишини эълон қилди ва ўнинчи кунни ҳайит қилади. Кўрмаса эса бир кун кейин ҳайит қилинади. Бу шариатнинг қоидасидир. Бошқа қоидалар билан ҳайит куни белгиланиши шариатга хилоф бўлади.
Астроном олим Собит Илёсов ҳайит кунларини белгилаш шаръий масала эканини ва диний тақвимлар орасида бу борада фарқ борлигини таъкидлади.
“Масалан, Ум ал-Қувро университети ҳайит кунини белгилашда ўз усулидан фойдаланади. Дунё мусулмонлари лигаси, Миср ахборот хизмати, Карачи ислом университети, Шимолий Америка ислом жамияти ҳисоблаш усуллари ҳам бир-биридан фарқ қилади. Турли мамлакатлар ҳайит кунини белгилашда турли усулларга таянади. Шунинг учун ҳам ҳайит турли кунларга тўғри келиши кузатилади. Агар ҳамма битта усулдан фойдаланганда фарқ кам бўларди”, - С.Илёсов.
С.Илёсовнинг маълум қилишича, ҳайит кунларини белгилашда астрономик қарашлар ҳам бор. Бунда мамлакатнинг географик жойлашувига эътибор берилади. Масалан, экваторга яқин мамлакатларда ҳилол олдинроқ кўриниши мумкин. Саудия Арабистонида ҳайитнинг биринчи куни 20 январга, Ўзбекистонда 21 январга тўғри келгани шу билан изоҳланади.