Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:33

Ўзбекистон ёшлари ўзлари мухолифатдаги партия тузишига ишонмайди


Озодбек Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2004 йил 26 январь куни журналистлар билан учрашув чоғида “мухолифатни ёшлар орасидан излаш керак”, деган сўзлари мамлакат ёшлари орасида ҳали ҳам қизғин баҳсларга сабаб бўляпти.

Мухолифатни ёшлар орасида вужудга келтириш мумкинми?

“Озодлик” мухбири шу савол билан ёшларга мурожаат қилди.

Баҳодир исмли талаба Президентнинг бу сўзларини қўғирчоқ театрда янги спекталь қўйишга ундаш, дея баҳолади.

“Ҳукуматимиз шундай томошалар қўядики, гўёки бизда демократик тамойиллар амал қилаётгандек. Аслида эса аҳвол бутунлай ўзгача”, - деди у.

Шавкатнинг фикрича эса ёшлар орасидан мухолифат тузса бўлади. Лекин бунинг учун ҳукумат тўсқинлик қилмаслиги керак. Шу билан бирга, ёшларнинг ўзида ташаббускорлик, интилиш бўлиши зарур.

Сардор исмли йигит эса Президентнинг гапларидан фойдаланиб, қўрқмасдан мухолифат тузишга киришиш кераклигини таъкидлади.

“Президентнинг гапини дастак қилиб олиш керак. Қўрқмасдан иш бошлаш лозим. Ёшлар сиёсий фаоллигини ошириши шарт”, - деди у.

Мустақил кузатувчи Ҳамидулла Солиевнинг айтишича, яқинда худди шу мавзуда ёшлар ўртасида кичкина мулоқот ташкил этилган. Ўшанда мухолиф кайфиятдаги ёшларнинг ўзи мухолифатдаги партиялар тузиш имкони йўқлигини қайд этган. Яъни улар ёшларда журъат етишмаслиги, мавжуд сиёсий тузум мухолифатга йўл бермаслигини тан олган.

Ҳ.Солиевнинг фикрича, айни пайтда ёшларнинг мухолифатдаги партия тузиши уларнинг ҳаётини хавф остига қолдиради. Ўзбекистондаги ҳозирги ҳолатда бундай ҳаракат қилишда иқтисодий эмас, балки сиёсий вазият бирламчи ўринда туради.
XS
SM
MD
LG