Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:09

Раҳматуллаев 16 йилга қамалди


Турғунбек Маълумотларга кўра, 20 январь куни Андижон вилояти жиноят ишлари суди диний экстремизм, конституциявий тузумга қарши тажовуз қилиш каби жиноятларда айбланаётган Маннопжон Раҳматуллаевни 16 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарган.

М.Раҳматуллаев устидан суд жараёни 11 январь куни бошланган эди. Унга Жиноят кодексининг 8 моддаси бўйича айблов эълон қилинганди.

М.Раҳматуллаев 1950 йилда Хўжаобод туманида туғилган. Ўрта маълумотли бўлса-да, она тилидан ташқари араб, рус ва татар тилларида бемалол гаплаша олади. Ислом дини билимдонларидан бири саналади. Беш фарзанди бор.

У 1993 йил 29 декабрда Ўзбекистондан расман қайддан чиқиб кетган. 2004 йил 21 июлда Россиянинг Саратов вилоятидаги Маркс шаҳрида ҳибсга олинган.

Хабарларга қараганда, М.Раҳматуллаев Ўзбекистон махсус хизмати томонидан Россиядан ўғирлаб келинган.

Мустақил кузатувчилар М.Раҳматуллаев устидан ўтказилган суд жараёни ноқонуний бўлганини билдирмоқда.

“Аппеляция” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг сўзларига кўра, М.Раҳматуллаев мутлақо айбсиздир. Чунки унга қўйилган айбловлар 1993 йилдан аввалги воқеалар билан боғлиқ. Масалан, унга давлатдан чиқиб кетиш қоидасини бузиш айби қўйилган. У вақтдаги Жиноят кодексида бу ҳақдаги модда йўқ эди. Янги Жиноят кодекси эса 1994 йилда қабул қилинган. Агар фуқаро ўша вақтда мавжуд қонунлар бўйича айбли иш қилмаган, янги қонунларда эса бу ҳолат жиноят сифатида белгиланган бўлса, бу фуқаро айбсиз ҳисобланади. Чунки қонунлар чиққанидан аввалги муддат учун қўлланилиши мумкин эмас.
XS
SM
MD
LG