Партия раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймоновнинг сўзларига қараганда, илгари “Бирлик”ни рўйхатдан ўтказиш учун аввал берилган аризадаги имзоларни текшириш жараёнида Адлия вазирлиги ваколатига кирадиган ишларга маҳалла қўмиталари, ички ишлар ходимларини жалб этган. Бу эса қонунга зиддир. Йиғилиш иштирокчилари мана шундай қонунбузарликларнинг олдини олиш йўлларини муҳокама қилган.
“Бирлик”нинг Наманган вилояти бўлими раҳбари Муҳаммадали Қорабоевнинг таъкидлашича, парламент сайлови якунлангач, партия аъзоларига тазйиқлар кучайган. Баъзи суд жараёнларида партия ҳужжатларини ноқонуний диний оқимлар варақаларига тенглаштириш кузатилган.
Баҳодир Мирзаев “Бирлик”ка яқинда аъзо бўлган ёшлардан бири. Унинг айтишича, ушбу партия тимсолида халққа хизмат қиладиган кучни кўрган. Шунинг учун айнан шу партияга аъзо бўлган.