Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:51

Судьялар адолатли ҳукм чиқаришдан қўрқади


Яқинда Наманган вилояти жиноят ишлари судида 6 фуқаро устидан суд жараёни ниҳоясига етди. Конституциявий тузумга тажовуз қилиш, сайлаб ёки тайинлаб қўйилган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга уринишда айбланган судланувчилар 5 йилдан 6 йилгача озодлик маҳрум этилди.

Судланувчиларнинг яқинлари ва адвокатлари суд ҳукмидан норози бўлмоқда. Уларнинг айтишича, судланувчиларга қўйилган бирорта айб исбот қилинмаган.

Кузатувчиларнинг эътирофича, сўнгги вақтларда диний айблар қўйилган фуқароларнинг айблари исботланмаса-да, уларни озодлик маҳрум этиш ҳоллари жуда кўп учрайди.

Хўш, нега қуйи инстанция судлари кишининг айбсиз экани яққол кўриниб турса-да, шундай йўл тутмоқда?

Қўқондаги “Адолат” адвокатлик фирмаси раҳбари Мансур Аҳмадалиев судьяларнинг адолатли ҳукм чиқармаслиги сабабларидан бири таъмагирлик эканини билдирди.

Бундан ташқари, унинг фикрича, судьялар оқлов ҳукми чиқарса, юқоридан унга нисбатан тазйиқ бўлишини яхши билади. Шу сабабли судьялар адолатсиз ҳукм чиқариб, айбланувчиларга юқорироқ суд идорасига мурожаат этишни маслаҳат бериш билан чекланишга мажбур бўлади.

“Фарғона вилояти жиноят ишлари суди судьяларидан бири айби исботланмаган фуқаролар устидан оқлов ҳукми чиқарган эди. Шундан сўнг у ишдан бўшатилди. Судьянинг сўнгги уч йиллик фаолиятини текширишди. Бундай бўлгандай кейин судьялар оқлов ҳукми чиқаришдан, албатта, қўрқади”, - деди М.Аҳмадалиев.

Мустақил кузатувчи Маъруфжон Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, судлар адолатли ҳукм чиқариши учун судьялар мустақил бўлиши керак. Ҳозир эса Ўзбекистонда судьяларни мансабга мамлакат раҳбари тайинлайди.
XS
SM
MD
LG