Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:17

Қовоқдан яратилаётган мўъжизалар


Лобар Сирдарё вилоятнинг Мирзаобод туманида яшовчи хусусий тадбиркор Салима Мадисаева қовоқлардан турли сувенир идишлар ясайди. Бу буюмлар Тошкентдаги меҳмонхоналарда хорижлик меҳмонларга сотилмоқда.

Тадбиркор ясаган ранг ва безак берилган бежирим қовоқ буюмлар орасида туздон, гулдон ва дориворлар солинадиган идишларни учратиш мумкин.

Қовоқларнинг бир неча турлари бор. Маҳаллий аҳоли тилида “кади” деб айтиладиган қовоқларнинг кичикроқлари “носқовоқ”, катталари “томошақовоқ” дейилади.

С.Мадисаевнинг айтишича, қовоқдан ясалган идишларда сақланадиган озиқ-овқат ва ичимликлар узоқ вақт айнимайди, ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотмайди.

С.Мадисаева кадидан нафақат идишлар, балки ўйинчоқлар ҳам ясайди. У дастлабки ўйинчоқларни тумандаги иккита болалар боғчасига совға қилганди.

Тадбиркор шогирдлари билан биргаликда қовоқларни турли шаклларда ўстириш устида иш олиб боряпти.

“Бунинг учун энди туя бошлаган кадини муайян шаклдаги идишга солиб, парвариш қилиш керак”, - дейди С.Мадисаева.

С.Мадисаеванинг айтишича, ҳозир у ясаган буюмлар Тошкентдаги меҳмонхоналарда сотувга қўйиляпти. Бу буюмларни хорижлик меҳмонлар катта қизиқиш билан харид қиляпти.
XS
SM
MD
LG