Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:33

Марказий нашрлар шарҳи


Дилнаво

“Халқ сўзи” газетасининг 30 март сонида “Миллиардлар мақсадли сарфланаяптими?” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Қурилиш соҳасидаги қўшиб ёзиш, кўзбўямачилик, нархларни сунъий ошириш каби қонунбузарликлар тўғрисида ҳикоя қилувчи ушбу мақолада ёзилишича:

“Бўкалик қурувчиларни транспортда Бўкага ташиш учун бир йилда салкам 4 миллион сўм “сарфланибди”, собиқ мактаб биносини қайта таъмирлаш учун ҳар бир тоннаси 25 410 сўмлик 642,3 тонна (!) цемент “ишлатилибди”…
Бунча цемент, бир вагони 60 тоннадан, жами 10 вагондан ортиқ дегани. Бунга 20 вагон қум-шағал қўшсангиз 30 вагон бўлади. 30 вагон массани жойлаштириш учун битта коллежнинг пойдеворию ғиштлар ораси эмас, бутун бинонинг сиғими ҳам торлик қилади”.


“Ҳуррият” газетасининг 30 март сонида Қобилжон Аҳмедовнинг “Танқиддан таклифга ўтиш вақти келди” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда ёзилишича, бугун қарийб барча хусусий газеталар саҳифаларида зўравонлик, фаҳш, шаҳвониятга бошловчи ҳикоя ва қиссаларни учратиш мумкин. Бу ҳолат бозор иқтисодиёти билан боғлиқ, яъни таҳририятнинг даромади бевосита эҳтиёжга бориб тақалар экан, уни қондиришга ва шу орқали ном қозонишга интилиши табиий.

Бироқ, муаллифнинг фикрича:

“…ўз халқининг келажагини ўйловчи, ақлан мукаммал ҳар бир инсон учун бу тубанликдан бошқа нарса эмас. Энди бир савол туғилади. Хусусий газеталарнинг савиясини ўз талаби билан ХАЛҚ қуйи туширяптими ёхуд халқни борган сари номақбул материаллар, саёз мақолаларни кўпроқ ўқишга ХУСУСИЙ НАШР мажбур қиляптими?”

“Ўзбекистон овози” газетасининг 31 март сонида “Болалар боғчалари: Таъминот, сифат, маъсулият” сарлавҳали мақола босилди. Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг овқатлантирилишига эътибор қаратилган ушбу мақолада вилоятлардаги кўпгина болалар боғчаларидаги мавжуд вазиятни таҳлил этишга уринилган.

Мақола сўнггида таҳририят ҳам, муаллиф фикрига қўшимча равишда, ўз мулоҳазаларини келтиради:

“Қаердадир таъмирталаб бинолар бор. Газсиз, иситиш тизимларисиз қолиб кетган болалар боғчалари қанча? Тегишли жиҳозлар билан таъминланмаган, ҳатто кўрпа-тўшаги муаммога айланган болалар боғчалари ҳам йўқ эмас. Уларга ажратилган маблағларни талон-тарож қилиб, гўдаклар ҳақидан ўмариб келаётганлар учраб турибди. Ҳаммаси бор нарса, ҳамма кўриб-билиб турган воқеалар булар. Биз ҳатто бу нуқсонларга шу даражада ўрганиб кетганмизки, кўриб турсак-да, гўё шундай бўлиши керакдек индамай кетаверамиз”.

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1 апрель сонида шоир Рауф Парфи ўлими муносабати билан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг таъзияси эълон қилинди. Таъзияда:

“Таниқли шоир ва таржимон, яхши инсон ва садоқатли дўст Рауф Парфининг порлоқ хотираси халқимиз қалбида ҳамиша яшаб қолади”, - дейилган.
XS
SM
MD
LG