Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:59

Рауф Парфи: “Журналистларимиз фожеали ҳолатга тушган”


Шайбон

Элнинг суюкли шоири Рауф Парфи вафот этишидан сал илгари “Озодлик” мухбири унинг хонадонида бўлиб, бугунги ўзбек матбуоти ҳақидаги фикрларини ёзиб олган эди.

Мухбир: Бугунги ўзбек журналистининг қиёфаси ҳақида нима дея оласиз?

Рауф Парфи: Бугунги журналистларимиз ҳақиқатни айтишга қодир эмас. Улар жуда иккиланиб қолган. Чунки кўп нарса шахс билан боғлиқ. Мен ўйлайманки, журналистларимиз саросимада қолган. Кимга хизмат қилаётганини, кимнинг аравасини тортаётганини билмаслигидан ҳам улар балки шундай фожеали ҳолатга тушгандир.

Мухбир: Журналистларимиз бугун қандай кунларга солиняпти, деб ўйлайсиз?

Рауф Парфи: Илгари журналист қалам ҳақи билан бола-чақасини боқа оларди. Бугун журналист ёки ёзувчи йўлкирага ҳам етмайдиган ҳақ олади. Сал кўпроқ олиб қолса, солиқ уни хароб қилади. Бугун улар тирикчилик учун эмас, бола-чақасини боқа олмаслигини била туриб, ишлаб юрибди.

Мухбир: Бугунги матбуот ҳақидаги фикрларингиз ҳам қизиқ.

Рауф Парфи: Бизнинг фожеаларимиз матбуотда аниқ айтилмайди. Уни қандай қилиб ечиш тўғрисида мусоҳаба бўлмайди. Муаммони ечиш йўлларини муҳокама қилиш қолиб кетиб, бутунлай бошқа нарсалар гапирилади. Шунинг учун мен ўзбек матбуотини тўлақонли озод ва эркин, деб айта олмайман.

Бизнинг чиройли номлар билан чиқадиган газеталаримиз бор - “Туркистон”, “Адолат”, “Ўзбекистон овози”, “Халқ сўзи”. Мантиқан ўз номига мос ишламайдиган газеталаримиз жуда кўп. Агар “Туркистон” газетаси Туркистон ҳақида умуман гапирмаса, “Адолат” адолат йўлида ҳеч нарса қилмаётган бўлса, улар ўз вазифасини бажаряпти, деб айтиб бўлмайди.
XS
SM
MD
LG