Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:11

Кўчки ҳам халққа жабр қиляпти


Фирдавс Бу йил Қашқадарё вилоятида кўчки хавфи мавжуд ҳудудлар аввалги йиллардагига нисбатан анча кўпдир. Бундай хавф, айниқса, Қамаши туманида анча кучли.

Бу туманда шу кунгача бир неча кўчки содир бўлди. Гарчи аҳоли ўртасида қурбонлар бўлмаса-да, аҳолининг борди-келдиси борасида анча-мунча муаммолар юзага чиқди. Чунки кўчкилар тоғ қишлоқларини бошқа ҳудудлар билан боғлайдиган йўлларни ёпиб қўймоқда.

Олма қишлоғида кўчки оқибатида йўл бекилиб қолгач, кўчкидан юқорида жойлашган йигирмага яқин қишлоқ аҳолисининг марказ билан алоқаси деярли узилиб қолди.

Маълум бўлишича, одамлар йўлни ўз кучи билан тозалашга уринган. Бироқ навбатдаги ёғингарчиликдан сўнг йўл яна тўсилиб қолаверган.

Қамаши тумани ҳокимлиги маълумотларига кўра, шу пайтгача Олма, Қизилқишлоқ, Янгиқишлоқ ва Кон қишлоқларида кўчкилар содир бўлган. 19 март куни Янгиқишлоқда кучли кўчки хавфи аниқлангани сабабли 11 хўжалик кўчирилган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Бурхон Турдиевнинг сўзларига қараганда, Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Деҳқонобод туманлари ҳам кўчки хавфи юқори ҳудудлар сирасига киради. Маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли идоралар кўрган чора-тадбирлар туфайли юз бераётган табиий офатлардан кишилар қурбон бўлишига йўл қўйилмаган.
XS
SM
MD
LG