Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:36

Аппеляция судини ўтказиш учун ярим соат кифоя қилди


Басира Бухоро вилояти жиноят ишлари суди илгарироқ диний экстремизм ва фундаментализмда айбланиб, 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган уч фуқаронинг ишини аппеляция тартибида кўриб чиқиб, ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Бундан аввалроқ аппеляция суди икки маротаба қолдирилганди. Айбланувчиларнинг яқинлари суд қолдирилишига “Озодлик” мухбирининг суд мажлисига қатнашмоқчи экани сабаб бўлганини айтган эди.

Ниҳоят, 14 апрель куни вобкентлик Муродали Рўзиев, ғиждувонлик Шавкат Шарипов ва Нажмиддин Ҳайитовнинг иши аппеляция тартибида кўриб чиқилди.

Лекин нафақат “Озодлик” мухбири, ҳатто судланувчилардан бирининг отаси Нуриддин Рўзиев ҳам суд залига қўйилмади. Суд ходимлари бу ҳолатни изоҳлашни истамади.

“Ўзбекистонда судлар мустақил эмаслигига, одил суд йўқлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Мутлақо айбсиз ўғлим Ўзбекистон ва халқаро қонунларга зид равишда суд қилиниб, ноҳақ жазо тайинланди. Юқорининг хуфя кўрсатмаси ўз ишини қилди”, - деди Н.Рўзиев.

Апелляция тартибидаги ушбу судда қатнашган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Насрулло Саидовнинг таъкидлашича, суд жараёни бор-йўғи ярим соат атрофида давом этган. Суд фақат расмиятчилик учун ўтказилган. Ҳимоячилар судга тақдим этган далиллар муҳокама ҳам қилинмаган, инобатга ҳам олинмаган.

Адвокат Шавкат Жамоловнинг билдиришича, судланувчиларга аввалги судда амалдаги қонунларга зид равишда жазо белгиланган. Лекин бу ҳолатлар ҳам аппеляция ҳайъати этиборидан четда қолган.
XS
SM
MD
LG