Чернобилдаги ҳалокат бундан роппа-роса 19 йил муқаддам содир бўлганди. Бу фожеа оқибатларини тугатишга Ўзбекистондан 10 мингдан ортиқ киши жалб этилган.
Булар орасида санъаткорлардан тортиб, шифокор, ҳайдовчи, қурувчи ва ҳарбий хизматчиларгача бор. Уларнинг барчаси юртига ногирон бўлиб қайтган. Бу инсонлардан эса қарийб 6 минг нафар ногирон бола дунёга келган.
Ўзбекистон чернобилчилари уюшмаси раиси Абдукарим Исломхўжаевнинг сўзларига кўра, мазкур фожеани тугатишда иштирок этган ёш йигитларнинг кўпчилиги шу пайтгача ҳам оила қура олмаётир. Чунки уларнинг барчаси нурланишга учраган.
Чернобилчиларнинг жуда кўпчилиги бугунги кунда қош ва соч тўкилиши, асаб касалликлари, қон босими кўтарилиши, бош оғриғи ва ошқозон-ичак касалликларидан шикоят қилади.
А.Исломхўжаевнинг таъкидлашича, ҳалокатдан сўнг Ўзбекистон ҳукумати чернобилчиларни даволаш мақсадида саломатлик марказлари очган. Фожеа оқибатини бартараф этишда қатнашганлар ҳар йили бир марта шу марказларда мажбурий даволаниши керак.
“Бироқ вилоятлардан келган чернобилчиларни бу марказларга қабул қилишда турли сунъий тўсиқлар қўйилган. Масалан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу марказларда даволаниш учун ордер тизимини жорий этибди. Яъни чернобилчи марказда даволаниш учун ўзи яшаётган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан ордер олиб келиши керак. Илгари улар ҳеч қандай ордерсиз қўлидаги ҳужжати билан марказларга келиб, текин даволаниб кетарди”, - деди А.Исломхўжаев.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиласи Умида Маҳмудованинг айтишича, ордерлар вилоятлар бўйича тарқатилган ва улар бепул берилади.