Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 10:43

Бу фожеанинг гуноҳи ҳукуматнинг авлодларига ҳам етиб ортади


Басира “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган бухороликларнинг кўпчилиги Андижон воқеалари ҳақида Ўзбекистоннинг марказий телеканаллари орқали ҳабар топганини билдирди.

“Биз нима сабабдан бундай бўлганини билмаяпмиз. Чунки телевизорда бу ҳақда ҳеч нарса айтилмаяпти. Чала-чулпа маълумотлардан ким ҳақ, ким ноҳақлигини ажратишнинг имкони йўқ”, - деди бухоролик суҳбатдошлар.

Фақат Президент Каримовнинг телевидение орқали чиқишида янграган маълумотлар билан таниш айрим фуқаролар Андижондаги воқеалар иштирокчиларни танқид қилди.

Уларнинг сўзларига қараганда, халқни безовта қилиш, тинчини бузиш нотўғридир.

“Андижонда чиқишлар давлатга сотқинлик, хиёнат, ватанфурушликдир. Давлат катта куч, унга қарши бориб бўлмайди. Уларни тўкилган қонларнинг гуноҳи тутсин. Халқ қўзғолон кўтармаслиги керак”, - деди айримлар.

Бухоролик рус аёлининг фикрича, бу воқеа эртами-кечми юз бериши табиий эди. Бундан кейин ҳам шундай воқеалар бўлиши ҳақиқатга яқин. Чунки халқ камбағал. Оила боқиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Исмини ошкор этишни истамаган суҳбатдошнинг таъкидлашича, Андижон воқеаси ҳаётини яхшилаш, ўзгартириш учун оёққа турган миллатнинг фожеаси бўлди. Бу фожеани яратган ҳукуматнинг гуноҳи набира-эвараларига ҳам етиб ортади.

“Ҳукуматнинг гапларига 15 йилдан буён ишониб келдик. Энди унга ишониб бўлмайди”, - деди суҳбатдош.
XS
SM
MD
LG