Линклар

Шошилинч хабар
06 октябр 2024, Тошкент вақти: 05:40

Бухоролик ўқувчилар пластмасса идиш йиғмоқда


Басира Ўқув йили тугаши арафасида Бухоро вилояти мактаб ўқувчилари пластмасса идишлар йиғишга жалб этилди. Ҳозир вилоятда чиқиндихоналарни титиб, бундай идишларни йиғиб юрган ўқувчиларни кўплаб учратиш мумкин.

Вобкент туманидаги 20-ўрта мактаб ўқувчилари меҳнат дарси ўрнига пластмасса идишлар тўплаш билан шуғулланяпти. Баъзан ўқувчилар идиш тўплаш учун бошқа дарслардан ҳам озод этиляпти.

Мактабнинг 8-синф ўқувчиси Шаҳноза Сайфиддинованинг сўзларига кўра, ҳар бир ўқувчига 7 килограммдан пластмасса йиғиш мажбурияти юкланган.

Шу мактаб ходими Наим Бақоевнинг билдиришича, пластмасса идишларни йиғиш топшириғи туман халқ таълими бўлими томонидан берилган.

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан Бухоро шаҳридаги “Гулноз” хусусий фирмаси учун чиқинди пластмасса идишлар йиғиш топшириғи барча мактабларга берилган. Бундан эса мактабларнинг моддий аҳволини яхшилаш ва атроф-муҳит озодалигини таъминлаш мақсади кўзланган.

Гарчи бошқарма ҳар бир ўқувчи 5 килограмм пластмасса йиғиши лозимлиги тўғрисида кўрсатма берган бўлса-да, вобкентлик ўқувчиларга 7 килограммдан режа белгиланган.

Улар эса бу режани бажариш учун дарсларни ҳам қолдиришга мажбур бўляпти. Чунки шунча миқдордаги пластмасса идиш йиғиш осон эмас. Бунча идиш икки қопга жо бўлади. Мажбуриятни бажарганлик учун ўқувчиларга ҳақ тўлаш кўзда тутилмаган.
XS
SM
MD
LG